Banner Top

Китоб-тафаккур хазинаси. “Минг қуёш шуъласи” Холид Ҳусайний асари

  Дунё китобхонлари орасида ўов-шув бўлган “Минг қуёш шуъласи”асарини ўқигач, шундоққина  Амударёнинг нариги соҳилида жафокаш афғон халқи учун тинчлик, хотиржамлик неъмати нақадар орзу бўлаётгани-ю, Беруний, Ҳазрат Навоий, Ҳазрат Бобур, Машраби достонлар қабрини ҳалигача зиёрат қила олмаётганимиз сабабини тушунасиз.

  Фарзандларимизга мактаб учун гул олиб келса энсамиз қотиши-ю, аммо бугун афғон мактабларида портлаган ракетақолдиғидан тултувак ўрнида гул экаётган ўқитувчилар ҳақида фикр юритасиз. Бугун уларнинг “Ғозий” стадионида мухлислар футбол кўриш учун эмас оммавий қатл жараёни учун кираётганидан ёқа ушлайсиз. Бир пайтлар “Шарқ Рафаэли” Беҳзод камол топган юртда бугун фламингонинг оёқларига иштон кийдираётган толиблар жаҳолатидан ёқа ушлайсиз. Дунёдаги энг нотинч, қайноқ урушлар маконига айланган Афғонистоннинг ён қўшниси Ўзбекистоннинг энг тинч, фаровон юрт эканлиги Яратганнинг бизга инояти эканлигини идрок этасиз. Тинчликпарвар сиёсатимиздан ғурурланиб ушбу сўзларни пичирлайсиз: “Бизга тинчлик керак, бизга омонлик керак.”

  Азиз китобхон! Асар тафсилотларини ёритишда атайин Марямнинг қатл этилиш сабабини кўрсатмадик. Отасини кўришга борган Марямни хор қилиб, тонггача кўчада қолдирган бадбахт ота Жалилнинг сўнгги кунларини ёритмадик. Афғон аёлларининг оппоқ қорга қандай таъриф бериши-ю, нега улар меҳрибонлик уйи қайта очилса хурсанд бўлишини изоҳламадик. Асарнинг нега “Минг қуёш шуъласи”, дея номланиш жумбоғининг ечимини сизга илиндик. 

  Агар сизга бу жараёнлар қизиқ бўлса, қўлингизга китобни олинг.

  Қалбдаги беғамлик, ношукрлик каби ярамас қуртлар тезроқ тўкилсин.

Тафаккур булоғи

  1. Савол: Асарда таърифланишича, у таъом қийма, ясмиқ ва кўкпиёздан тайёрланади. Айнан мана шу таъом афғон халқининг анъанавий миллий таъоми ҳисобланади. Гап қайси таъом ҳақида бормоқда?

Жавоб: ДОЛ таъоми ҳақида

  1. Савол: Мен сизга асарда учраган “Пакол” сўзи ҳақида маълумот беринг, десам демак гап нима ҳақида бораётган бўлади?

Жавоб: Афғонистонлик тожикларбош кийими ҳақида

 

Ибрат мактаби

...Чакалакзорнинг бир четида Жалил икки ўғли Фарҳод ва Муҳсин билан кичикроқ, лойсувоқ кулба тиклаб беришган. Бир деразали бу кулбада Марям умрининг дастлабки ўн беш йилини ўтказган эди. Уйнинг ёнида тандир, товуқхона ва эчки қўраси қўққайиб турарди. Мажнунтолдан юз қадамча нарида ҳожатхона қазиб беришганди.

...Ўшанда Марям ҳеч нарсани тушунмаганди. “Ҳароми”деган сўз унга мутлақо нотаниш эди.  Улғайгач, ҳаммасини тушунди. Ўшанда онасининг овозидаги нафрат оанги бежиз эмасди.Ҳароми, яъни Марямнинг ўзи барчага тегишли бўлган ҳуқуқлардан маҳрум этилган, ҳеч кимга керак бўлмаган бир жонзот экан. Муҳаббат, оила, уй-жой-буларнинг ҳеч бири унинг учун эмас. 

...Чоршанба куни Марям уйга сиғмас, ўтлоқларни қадамлаб ўлчар, товуқларга паришонлик билан дон сочар, гулларнинг япроқларини юлиб, чивинларни ҳайдар, пайшанба куни эса, ҳаммасини йиғиштириб, анҳор лабида ўтирганча отасининг йўлига кўз тикарди. Агар Жалил кечикса, унинг баданига титроқ кириб, тиззалари мажолсизланиб қоларди.

...Мен Жалилхоннинг ҳайдовчиси бўламан, -деди имкон қадар юмшоқлик билан.-Хўжайин бир иш билан чиқиб кетган.

-Машинаси шу ерда-ку!-ён бергиси келмади Марямнинг.

-У...зарур иш билан чиқиб кетган.

-Қачон қайтади?

-Билмадим, айтгани йўқ.

-Мен кутиб тураман.

...Эрталаб Марям уйғонгач, кимдир устини адёл билан ўраб кетганини тушунди. Уни ҳайдовчи уйғотди.

...Марям аранг қўзғалди ва ҳайдовчининг ортидан юрди. Сўнг беихтиёр ортига-дарча тарафга ўгирилди. Шу чоқ иккинчи қаватдан у ўзига  таниш қадрдон чеҳрани,ланг очилган оғиз ва бақайган кўзларни кўрди. Шу чоқ дераза пардаси туширилди, аммо энди кеч эди.

...Ҳайдовчи уни ердан узиб машинага отди. Марям типирчилай бошлади, чўнтагига солиб олган тошчалар дув этиб тўкилди. Унинг юзларидан юмалаётган томчилар алам, ғазаб ва чуқур истиҳола кўз ёшлари эди.

Ахир нима сабабдан бу учрашувга шу қадар жиддий ҳозирланди, кимни  деб қишлоқдан Ҳиротгача пиёда келди? Нима сабабдан уйга қайтишга унамай, худди дайди итдек кўчада тунаб қолди? Наҳот отаси ўз жигарбандининг кўчада тунаб қолишига изн берди? Кўчада-я? 

...Кутилмаганда, ҳайдовчи чаққонлик билан унинг йўлини тўсди ва қизни орқага итарди: Бўлди, қайт, орқангга қарама, кетдик бу ердан!

Ҳайдовчи кечиккан, Марям ҳаммасни кўриб бўлганди. Мажнунтоллар шамолда беҳол чайқалар, ерда таниш курси ағдарилиб ётарди. Марям аввал тол шохида боғланган арқонни, кейин унга осилиб турган жасадни кўрди.

...Марям отасига нажот кўзи билан қаради. Унинг қалби қафасдаги қушдек потирларди. Жалил бошини кўтариб қизига қаролмади. Лабини тишлаганча, кўзадан кўзини узмай тураверди.

-Фақат у сендан анча катта, Марям,-деди Афсун. Ёши...қирқларга бориб қолган. Нари борса, қирқ бешдадир? Ўзинг айт Наргис.

-Ҳа, бизнинг пайтимизда  тўққиз ёшли қизчаларни олтмишдан ошган эркакларга ҳам узатиб юборишарди. Сен нечага чиқдинг? Ўн бешгами? Айни етилган, эрга тегадиган пайтинг!

...Марямнинг онаси қачонлардир айтганди: “Ҳар бир қор учқуни бир аёлнинг қалбидан учган нола. Бу оҳлар булутга айланиб самога кўтарилади, кейин эса, қорга айланиб ерга инади. Ҳа, қизим, биз аёллар фақат ғам-андуҳ учун яратилганмиз!”

...Умрингда бир марта киядиган кийим учун қанча пул кетади, биласанми? Агар мен уйлансам, саҳнада фақат уч киши бўлади. Мен, келин ва чаккамда тўппонча тираб турган киши.

...Ҳаким муаллим индамади. Аммо кўчадаги нотинчликлар сабаб қизини мактабдан чиқариб олди. У энди қизини уйида ўқита бошлади. Ташқарида ўқлар ёмғиридек ёғилаётган пайтда ота қизи билан ҳужрада Ҳофиз ва Ҳалилий ғазалларини таҳлил қилишар, квадрат тенгламалр ечишарди.

...Ёз кунларининг бирида икки дугонаси билан  мактабдан қайтаётган Житининг олдига дайди ракета келиб тушди. Лайлдо кейинчалик Житининг онаси Нила холанинг кўчада дод солганча қизчасининг парчаланиб кетган тана аъзоларини териб юрганини айтиб беришди. 

...Лайло аниқ биларди: ҳозир қаердадир, кимнингдир уй  ига бомба тушиб, ёниб кетди, эртага ўша уйнинг ўрнидан косовга айланган одам жасадлари, қорайган култепаларнигина топишади. Кимнингдир омади чопса, жасади кафанга чулғаниб, дафн этилади, омадсизларнинг эса танаси одам гўштидан мазахўрак бўлиб қолган Қобул итларининг ошқозонидан жой олади.

-Биласанми, буюк Озарбайжон шоири Соиб Табризий Қобулни қандай таърифлаган?

Чулғонур ҳар томи беҳад моҳитоб анворида.

Минг қуёшнинг шуъласи порлайди ҳар деворида!

Ҳаким муаллимнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. –Отажон, биз албаттақайтиб келамиз,-Лайло ҳам йиғлаб юбормаслик учун аранг лабини тишлади.-Ҳали иншооло, уруш тугайди. Кўрасиз!

...Лайло қизининг ичбуруғ  зотилжамми,  қизамиғу-сариқ касаллигига чалинишидан қўрқиб яшарди.  

-Қизингга кўпам боғланиб қолма. Кеча радиодан эшитдим. Афғонистонда ҳар бешта боладан бири беш ёшга тўлмасдан нобуд бўларкан-деди эри.

...Ёлғиз қолган Марям бошини ёстиқ остига беркитиб, қплтироғи босилишини кутиб ётди. Ўша кечаси у уч марта уйғониб кетди. Биринчисида, Карте-Чор тарафда портлаган ракета чинқириғидан уйғониб кетди. Энди кўзи илинганда чақалоқнинг қўрққан йиғиси яна уйқусини бузди, кейин Лайлонинг аламли алласидан уйғониб кетди. 

...Минемётлар тариллай бошлаганида, бешикдаги Азиза чинқираб, йиғлашга тушарди. Уни тинчлантириш учун Марям қайнатилган гуручдан уйча, хўрозча, юздузчалар шаклини ясаб берарди.

...Китоб дўконлари ёпилди. Ҳофиз, Жомий, Низомий, Румий, Хайём, Бедил, Ансорийдек буюк шоирларнинг достонлари кули кўкка совурилди.

... “Робия Балхий” туғруқхонасидан тер, пешоб, тамаки ва карбол кислотаси ҳиди анқиб турар, ўранган аёллар ва болалар билан лиқ тўла эди. Ҳамшира уларни чақирганида қош қорайиб қолган эди. Туғруқ залида саккизта каравот бўлиб, улар орасида на тўсиқ, на парда тортилган эди. Лайлони қора бўёқ сурилган дераза олдига ётқизишди. Девордан эски, чирик раковина туртиб чиққан, унинг тепасидаги арқонда қонга беланган жарроҳлиқ қўлқоплари осилиб турарди. Хонанинг ўртасида икки қаватли, катта алюминий стол бўлиб, тепа қисмига адёл тўшалган (тириклар учун), пасти бўш (ўлик ҳомиладорлар учун) эди.  

...Бизга ҳамма нарсани беришмаса мен нима қилай? Уйимдан олиб келолмайман-ку? Бизда рентген ҳам, сўриш мосламаси ҳам, кислород ҳам, ҳатто оддий антибиотиклар ҳам йўқ. Халқаро ташкилотлар бераётган дори-дармонларни толиблар бошқа мақсадда сарфлаяпти.

...Дори-дармон йўқлигидан Лайлонинг оғзи қийшайиб бир томонга ўтиб кетган, тишлари маҳкам жипслашган, лаблари орасидан оппоқ кўпик сизиб чиқарди.

...Улар чуқурни оммавий тафтиш натижасида қазишмоқда эди. Толиблар ниманидир мусодара қилишса, унинг эгасини таёқ ва қамчи билан аямай сийлашарди. Жазоланган одамлар эса, лоақал халқ олдида дарра уришмаганидан хурсанд эди. Марям эса тиз чўққанча, сувқоғозга ўралган телевизорни чуқурга тушириб кўмарди.

 

....Шунда у мулла Фатҳулла айтган иборани эслади: “Илон чаққан одамни уйқу элитаркан-у, оч одам ухлолмас экан.”

....Лайлога етиб келган гап-сўзларга кўра, бир ой илгари Бомиёндаги баҳайбат Будда ҳайкалларини даҳрийлик тимсоли  сифатида портлатиб юборишибди. 

...Бу ерда қорнинг тўқ бўлади,-деди Лайло қизи Азизага. –Бу ерда оч қолмайсан. Уларда гуруч ҳам, нон ҳам, сув ҳам, ҳатто мева-чевалар ҳам бор.

...Толиблар аёлларнинг кўчага юришларида фақат маҳрамлари ҳамроҳлигида рухсат беришарди.

...Мана, улар автобусда “Титаник-бозор”деб ном олган, дарё ўзанидаги бозорга етиб келишди. Кўприк тўсинида эса, қулоқлари кесиб олинган ялангоёқ эркакнинг жасади оҳиста чайқалади. Тилининг тагида бир кафт нос отиб олган толиблар эса қамчиларини қарсиллатиб, ҳамма  ёқни кўздан кечиришарди. Бирорта аёл қаттиқроқ бақирса, кулса, юзини очса, тамом, елкасига қамчи тушарди.

..Толиблар фламинго расмини топиб олишгач, қушларнинг узун, яланғоч оёқларини кўриб, ғазабга минишди. Улар рассом йигитнинг оёқларини фаллоққа боғлаб, товонига дарра уришди. Кейин ё суратингга тузатиш киритасан, ё уларнинг ҳаммасини ёқиб ташлаймиз, дейишди. Бечора рассом ҳар битта қушга иштон “кийдириб” чиқди. Шу тариқа толибларга ёқадиган “иштонли фламинголар”сурати пайдо бўлди.

....Марям машина кузовида кетиб борарди. Улар “Ғозий” стадиони томон елиб борарди. Автомат тутган толибон вакили унга футбол дарвозаси томон юришни буюрди. Оломон сув қуйгандек тинчиб қолди. Марям охирги марта илтижо қилди:

“Парвардигорим, мендек гуноҳкор бандангдан марҳаматингни дариғ тутма!”

...Апрель. 2003 йил. Ватанига қайтган Лайло ҳамон кўзларига ишонмасди.  Кимдир дарахт экяпти, биров уйини оқлаяпти, ҳатто ракеталарнинг бўш корпусига тупроқ, чиринди тўлғазса, туппа-тузук гултувакка айланаркан.

...Лайлонинг бутун танасига илиқ бир тўлқин югурди. Оҳиста қорнига қўл юборди. Йўқ, бу гал бир марта тепди-ю, жим бўлди.

...Лекин нимагадир баҳслар фақат ўғил болаларнинг исми устида борарди. Чунки, қиз туғилса, Лайло унга қандай от қўйиш ҳақида қатъий қарорга келиб қўйганди...

Марям!!!

 

Жонибек Шуҳратов

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены