Banner Top

Шаҳрисабзда миллий санъат галереяси иш бошлади

  Кўҳна Кеш марказида жойлашган “Чорсу” мажмуасида янги ташкил этилган Миллий санъат галереяси ўз ишини бошлади. Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоятимиздаги ваколатли вакили, вилоят ва Шаҳрисабз туман ҳокимликлари ҳамда “Proatlasgroup” хусусий корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган галереянинг очилиш маросимига республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган дизайнер-модельерлар, шаҳрисабзлик ҳунармандлар таклиф этилди.

  Ушбу галерея Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан ташкил этилган бўлиб, унинг фаолиятидан кўзланган асосий мақсад вилоятимизга маҳаллий ва хорижий сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилиш, хорижий сайёҳларга Шаҳрисабз қадимий ҳунармандчилигининг асл намуналарини намойиш этиш, шаҳрисабзлик ҳунармандлар брендини яратишга қаратилган. Шу билан бирга, мазкур галерея ёш ҳунармандлар  учун ўзаро тажриба алмашиш, малака ошириш маскани бўлиши ҳам кўзда тутилган.

  Тадбирда сўз олганлар шулар хусусида гапирар экан, галереянинг фаолияти туризмни ривожлантириш, воҳамизга хорижлик сайёҳлар оқимини   кучайтиришда муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлашди.

  Миллий санъат галереяси очилиш маросими доирасида таниқли модельер-дизайнерлар томонидан яратилган либослар намойиши, миллий ҳунармандчилик буюмлари ҳамда рассомчилик кўргазмаси ҳам ўтказилди.

 

 Х.ҚИЛИЧЕВА

“Қашқадарё” газетаси

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены