Banner Top

Россиянинг “Культура” телеканали “Ўзбекистон: қўлга киритилган топилмалар” ҳужжатли фильмини суратга олишга киришди

  Бир соатга мўлжалланган мазкур ҳужжатли фильм Россиянинг “Культура” телеканали, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОВМА) ва “Караван-ТВ” ҳамкорлигида суратга олинади. Фильмда замонавий Ўзбекистоннинг бир неча асрлик анъаналари ва донишмандларининг ақл-заковати билан ҳамоҳанг равишда ривожланиб бораётгани ҳақида сўз боради. Улар ҳар бир қадамда учрашиб, ҳамжиҳатлик ва тотувликда кун кечирмоқда.

  Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида Ислом динининг ҳақиқий қадриятларини ўрганувчи Ислом маданият маркази, Самарқанд шаҳрида ва 1536 йилда қурилган, айни пайтда ҳам талабалар илм олаётган Мир-Араб мадрасасида  ислом дунёсининг олим ва уламолари меросини ўрганувчи Халқаро ислом илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.

  “Ўзбекистон ҳар доим турли динга ва маданиятга эътиқод қилувчи одамлар аҳил-иноқликда яшайдиган толерант ҳудуд бўлиб келган. Бунга суратга тушириш режалаштирилган Самарқанд шаҳрида жойлашган авлиё Даниил мақбарасини, Тошкент шаҳридаги католик ва православларнинг Успенский соборини  мисол келтиришимиз мумкин. Бироқ ҳужжатли фильмнинг асосий ғояси ва лейтмотиви мамлакатдаги энг бой маданий ва тарихий мерос ҳисобланган, Ўзбекистон олимлари томонидан ўрганиб келинган энг қадимий ёдгорликлар ёзуви ҳисобланади. Биз сизга ота-боболар ва муқаддас Ислом анъаналарига содиқ ҳолда замон билан ҳамнафас равишда ривожланиб бораётган Ўзбекистон ва унинг халқи ҳақида ҳикоя қиламиз”, деди фильм режиссёри Валерий Белов.

  Фильм продюсери Фирдавс Абдухолиқов ЎзЭОВМА учун бу Россия телекомпанияси билан  навбатдаги фильмни суратга олиш лойиҳаси бўлганлигини таъкидлади: “Биз илгари ҳам машҳур “Мастерская” кинокомпанияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – қумликлар марвариди” ва Қорақалпоғистон ҳақидаги “Вақт қумликлари аро” номли ҳужжатли фильмларни суратга олганмиз. “Культура-Россия” телеканали билан қилган ҳамкорлигимиз Республикамизнинг мустақиллик байрами учун муносиб совға бўлади, деб умид қиламиз”.

  “Ўзбекистон: қўлга киритилган топилмалар” ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтади. Шу билан бирга съёмка жараёнида табиат манзараларидан, кино ва фото ҳужжатлардан, музей артефактларидан, шахсий архив ва архив кадрлардан фойдаланилади. Фильмда машҳур архитекторларнинг, олимларнинг, тарихчи ва хаттотларнинг, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг интервьюлари янграйди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены