Banner Top

Ўзбекистонлик ёш ҳаваскор қаламкаш Халқаро танловда иккита йўналиш бўйича финал босқичига йўлланма олди!

  «Очиқ Евроосиё» бу - Евроосиё ва бутун дунёдаги шоирлар, ёзувчилар, рассомлар, режиссёрлар, санъаткорлар, барча ижод кишиларининг ижодий фаолиятини намойиш қилиш мақсадида ҳар йили ўтказиладиган халқаро очиқ интерфаол танловдир. «Очиқ Евроосиё» танлови 2012 йилдан буён ўтказиб келинади.

  Бу танлов адабиёт ўзагида барча бадиий санъат турларини уйғунлаштирган ҳолда, ошкоралик ва ўзаро боғлиқлик тамойилига асосланган бўлиб, адабий ва маданий соҳа ўртасида алоқа ва кўприк ўрнатишга имкон яратади ва муаллифларга ўз истеъдодларини намоён қилиш имкониятини беради. «Евроосиё Ижодий Уюшмаси» («Eurasian Creative Guild», London) томонидан ташкил этилган «Очиқ Евросиё» танлови 2017 йилда 6-маротаба ўтказилмоқда. Танлов 4 та йўналиш бўйича ўтказилади:

  1. Бадиий ижод - бунда ижодкорлар ўз муаллифлиги остида бадиий асарларини танловда баҳолашга тақдим этадилар;
  2. Таржима - иштирокчилар танловдаги «Бадиий ижод» йўналишида тақдим этилган исталган бирор ижодий иш ёки ундан парча/синопсисни (асар иштироки йилидан қатъий назар) ёки танлов ташкилотчиларидан бўлган «Hertfordshire Press» нашриёти томонидан нашр этилган бирор асар ёки ундан олинган парчани таржима қилишлари керак бўлади;
  3. Иллюстрация - иштирокчилар танловдаги «Бадиий ижод» йўналишида тақдим этилган исталган бирор ижодий ишга ёки танлов ташкилотчиларидан бўлган «Hertforshire Press» нашриёти томонидан нашр этилган бирор асарга ишланган тасвирий ижодий ишларини тақдим этадилар;
  4. Видеофилм - иштирокчилар танловдаги «Бадиий ижод» йўналишида тақдим этилган исталган бирор ижодий иш асосида ёки танлов ташкилотчиларидан бўлган «Hertfordshire Press» нашриёти томонидан нашр этилган бирор асар асосида ишланган видеофилм, видеоролик каби ижодий ишларини тақдим этадилар.

  Ушбу танловда, бошқа давлатлар қатори, Ўзбекистонлик ижодкорлар ҳам иштирок этиб келмоқдалар. Айниқса, ёш қаламкашларнинг ушбу танловда муносиб қатнашиб келаётганлари қувонарли ҳолдир. Шундай ёшларимиздан бири Сурхондарёлик Шаҳноза Эшмирзаевадир. У ушбу танловда 2014 йилдан буён иштирок этиб келади. 2015 йилда «Бадиий ижод» йўналиши бўйича финал босқичига чиқиб, танлов сертификати билан тақдирланган. Шаҳноза Эшмирзаева 2017 йилда ҳам танловнинг барча йўналишлари бўйича ўз ижодий ишларини тақдим этди. Ҳозирда танловнинг «Видеофилм» «Иллюстрация» ва «Бадиий ижод» йўналишларии бўйича финал босқичига йўлланма олганлар рўйхати эълон қилинди. Ушбу йўналишлардан иккитасида финалистлар сафида Шаҳноза Эшмирзаева ҳам бор. Шаҳноза ҳаяжон билан танловнинг сўнгги йўналиши бўйича ҳам натижалар эълон қилинишини кутмоқда.

  Танловнинг тақдирлаш маросими:

  - 2012 йилда Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида;

  - 2013 йилда Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида;

  - 2014 йилда Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида;

  - 2015 йилда Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида;

  - 2016 йилда Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида ўтказилган.

  2017 йилда тақдирлаш маросими Швеция пойтахти Стокголм шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

  Шаҳноза Эшмирзаева ҳаваскор қаламкаш бўлишига қарамай, юртимиз ва хорижда ҳам қатор ютуқларга эришган. У ҳақида қисқача маълумотни қуйида келтириб ўтамиз:

  Шаҳноза Эшмирзаева 1990 йил 12-декабрда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган.

  2011 йилдан юртимизнинг хусусий нашрларида эркин ижодкор-журналист сифатида мақола ва ҳикоялари, шеърлари эълон қилиб келинади.

  2014 йил Қозоғистон Республикаси нашри «Жамият ва маърифат» газетасида Алия Темурийзода тахаллуси билан «Ҳур қиз мактублари» туркум ҳикоялари ҳамда «Икки ўт орасида...» номли қиссаси эълон қилинган.

  2015 йил феврал - Алия тахаллуси билан «Оқ қушлар қўшиғи» номли илк бадиий-шеърий китоби нашрдан чиққан.

  2015 йил март - Алия тахаллуси билан «Осмон бир дунё» номли ҳикоялар ва бадиалардан иборат иккинчи китоби нашрдан чиққан.

  2015 йил 30-июн - Республика Маънавият ва Маърифат Кенгаши ва Маънавият тарғибот Маркази томонидан ташкил этилган «Юксак маънавиятли авлод» фестивали Республика финал босқичи ғолибаси.

  2015 йил 14-август собиқ «Камолот» ЁИҲ ва Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги томонидан ташкил этилган «Юрт келажаги»  иқтидорли ёшлар танловининг Республика финал босқичи ғолибаси.

  2015 йил 8-ноябр «Open EuroAsia & Central Asia Book Forum & Literature Festival» IV Халқаро Китоб форуми танлови ва Адабиёт фестивали финал босқичи иштирокчиси.

  2015 йил 25-ноябр - Республика Маънавият ва Маърифат Кенгаши Маънавият тарғибот Маркази томонидан ташкил этилган «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» кўрик-танлови «Энг ёш тарғиботчи» номинацияси ғолибаси.

  2016 йил 1-март «Сарлавҳа» номли ҳикояси «Open EuroAsia & Central Asia Book Forum & Literature Festival» IV Халқаро Китоб форуми танлови ва Адабиёт фестивали финалистларининг ушбу танловга тақдим этган ижодий ишларидан тузилган «Творческое содружество» адабий альманах (тўплам)идан жой олган.

  2016 йил «Оилали аёл» ва «Ой маликаси»номли қиссалари, 2017 йилда «Болалар уйининг боласи» ва «Мужоҳидлар» номли қиссалари «Қозоғистон адабиёти ва санъати» газетасида эълон қилинган.

 

  Қуйидаги линклар орқали Шаҳнозанинг ижодий ишлари билан танишишингиз ва баҳолашингиз мумкин:

 

  http://www.rus.ocabookforum.com/алия - 2014 йил, Бадиий ижод йўналиши

  http://www.rus.ocabookforum.com/aliya/ - 2015 йил Бадиий ижод йўналиши

  http://www.rus.ocabookforum.com/aliya-2/ - 2016 йил Бадиий ижод йўналиши

  http://www.rus.ocabookforum.com/aliya-3/ - 2016 йил Иллюстрация йўналиши

  http://www.rus.ocabookforum.com/aliya-4/ - 2016 йил Таржима йўналиши

  http://www.17.ocabookforum.com/aliya-temuriyzoda/ - 2017 йил Бадиий ижод йўналиши

  http://www.17.ocabookforum.com/aliya-temuriyzoda-2/ - 2017 йил Иллюстрация йўналиши

  http://www.17.ocabookforum.com/aliya-temuriyzoda-3/ - 2017 йил Таржима йўналиши

  http://www.17.ocabookforum.com/aliya-temuriyzoda-4/ - 2017 йил Видеофильм йўналиши

 

  Биз ёш ҳаваскор қаламкаш Шаҳноза Эшмирзаевага кейинги ишларида омадлар тилаб қоламиз!

 

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены