Banner Top

Немис тилида сўзлашувчи ҳаваскор театр гуруҳларининг 10-театр фестивали бўлиб ўтади

  2016 йил 18-19 ноябр кунлари Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида немис тилида сўзлашувчи ўзбекистонлик ҳаваскор театр гуруҳларининг анъанавий театр фестивали бўлиб ўтади.

  Ушбу фестивал доирасида Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги “Виедергебурт” немис маданияти марказларининг ҳаваскор театр гуруҳлари сўнгги бир йил давомида ўзлаштирган асарларни саҳнада намойиш этишади.

  Юбилей фестивалини шанба куни ака-ука Гриммнинг “Золушка” номли машҳур эртаги асосида тайёрланган саҳна асари ижроси билан бухоролик ҳаваскор театр гуруҳи бошлаб беради. Самарқанд вакиллари эса пул эмас, балки ақл-идрок ва билим ҳар бир инсоннинг ҳаётидаги энг муҳим нарса эканлиги ҳақида ҳикоя қилувчи “Бахт – бу ...” номли асар билан саҳнага чиқишади.

  Фестивалнинг иккинчи куни фарғоналиклар адолатнинг ҳар доим тантана қилишини ҳикоя қилувчи “Квадрат дунё” саҳна асарини намойиш этишади. Тошкент шаҳри вакиллари томонидан тақдим этиладиган „Катта шаҳарнинг кичик воқеалари“ номли асар ака-ука Гриммнинг „Бременлик мусиқачилар“ эртаги асосида тайёрланган.

  Ушбу тадбир авваламбор Тошкент шаҳридаги мактаб, лицей, коллеж ва олийгоҳларнинг немис тилини яхши биладиган ўқувчи ва талабаларига мўлжалланган. Фестивал 18 ноябр куни соат 16:30 да, 19 ноябр куни эса соат 15:30 да бошланади. Спектаклларга кириш бепул.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены