Воскресенье, Август 25, 2013

Амир Темурнинг тахтга келишига бағишланган “Повелитель” (Ҳукмдор) номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди

  20 декабрь куни «KITOB OLAMI» маънавий-маърифий савдо мажмуасида Ораз Абдуразаковнинг “Повелитель” (Ҳукмдор) номли илк китобининг тақдимот мароси бўлиб ўтди.

 Тадбирга тарихшунос олимлар, филологлар, ёзувчилар, журналистлар ва меҳмонлар ташриф буюришди. “Амир Темур” туркумидаги илк шеърий роман тақдимоти ушбу асарни “Илҳом” театр-студиясининг маҳоратли актёри томонидан ифодали ўқиш билан бошланди.  Асар тарихшунос олимлар орасида юқори баҳоланди. Тарих фанлари доктори, Шарқ қўлёзмалари Марказининг катта илмий ходими Дилором Юсупова қуйидагиларни таъкидлади: “Бугунги кунга қадар Соҳибқироннинг тахтга чиқиш тарихини ушбу жанрда ҳеч ким ёрита олмаган эди. Ҳукмдорнинг тахтга чиқиш босқичи, ўша даврнинг ҳаёт ва турмуш тарзини батафсил шеърий тарзда ёритиш - бу ностандарт масала ва муаллиф хронологик аниқликни бузмаган ҳолда буни уддасидан чиқди”.

 “Повелитель” романи Амир Темурни тахтга ўтириб, Самарқандга ҳукмронлик қилгунга қадар яъни 1365 йилдан 1370 йилгача бўлган даврни қамраб олган. Асар муалллифи Ораз Абдураззақов: “Бу менинг биринчи китобим. Кейинги йилда мен унинг давомини чиқариш ниятидаман. Бугунги кунда 1371-1376 йиллар воқеаларини ҳикоя қилувчи “Победитель” (Ғолиб) романи деярли тайёр ва яна бир вақтнинг ўзида “Амир Темур” сериясининг яна икки қисми устида иш олиб бормоқдаман. Шунингдек, ушбу буюк инсонинг деярли бутун ҳаётини қамраб олган еттита роман чиқаришни режалаштирганман”. Тақдимот маросими барча ташриф буюрганларда  катта таассурот қолдирди. 

Ўқилган 307 маротаба