Воскресенье, Август 25, 2013

Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги муносабати билан икки кунлик маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди

  2016 йил 23-24 декабрь кунлари Фарғона вилоятида Ўзбекистон халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги муносабати билан вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлинмаси ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда икки кунлик турли маънавий-маърифий, маъданий тадбирлар ўтказилди.

  Тадбирнинг биринчи куни Тошкент шаҳридан ташриф буюрган шоирнинг оила аъзолари ва меҳмонлар Қўқон темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.

 Шу куни меҳмонлар Қўқон шаҳар “Фурқат” номидаги шоирлар ҳиёбонидаги “Адабиёт байрами”га ташриф буюришди ҳамда Қўқон шаҳар мусиқали ва драма театрида эркин Воҳидов ижодига оид адабий-бадиий дастурда иштирок этишди.

 Куннинг иккинчи ярмида меҳонлар Ўзбекистон халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ қаҳрамони Эркин Воҳидов туғилиб ўсган Олтиариқ тумани “Беглар” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил қилинган “Уй музейи”нинг очилиш маъросимида иштирок этдилар.

 Тадбирнинг иккичи куни меҳмонлар иштирокида вилоят театр-консерт саройи фоесида шоирга бағишланган кўрик-танлов ва ғолибларни тақдирлаш маъросимлари бўлиб ўтди.

 Шунингдек, бир гуруҳ меҳмонлар Фарғона давлат университети катта мажлислар залида Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган хотира кечасида иштирок этдилар.

 Шоир хотирасига бағишлаб Фарғона театр-концерт саройида Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ва байрам дастури ташкил этилди.

 Кунинг иккинчи ярмида меҳмонлар шоир хотирасига бағишлаб Фарғона тумани “Отчопар” спорт мажмуасида ташкил этилган от спорт ўйинлари ва туманлардан ташриф буюрган ошпазлар ўртасидаўтказилган “Миллий ош танлови”да иштирок этдилар.

 Меҳмонлар шу куни Марғилон шаҳрида эркин Воҳидов номи берилиши режалаштирилган истироҳат боғига ташриф буюришди ҳамда у ердаги ободонлаштириш ишлари билан танишдилар.

  Шундан сўнг, Марғлон шаҳар “Тантаналар уйи”да меҳмоинларни кузатиш ва тушлик ташкил қилинди.

 

Муслимбек Туланов

 

Ўқилган 217 маротаба Сўнги ўзгартириш Шанба, 24 Декабрь 2016 23:09