Воскресенье, Август 25, 2013

Амир Темурнинг “Тузуклар” китоби ўзбек, инглиз, француз ва рус тилларида нашрдан чиқарилди

  Инсоният тарихида шундай асарлар борки, улар асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб, инсонларга зиё таратишда давом этади. Соҳибқирон Амир Темурнинг “Тузуклар” асари китоблар орасида энг аввалги ўринлардан бирини эгаллайди.

 Китоб анъанавий Ислом динининг тинчликни мустаҳкамлаш, мурувватли, сахий, инсонпарвар ва олийжаноб бўлиш, Ватанни севиш каби тамойилларини тарғиб қилиш билан бирга, мазкур асарда давлат бошқаруви, ташқи ва ички сиёсат, ҳарбий санъат каби мавзуларга ҳам кенг ўрин берилган.

“KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси китобхонлар учун Амир Темурнинг “Тузуклар” китобини энди тўрт тилда яъни ўзбек, инглиз, француз ва рус тилларда тақдим этмоқда.

 Мазкур нашрдан кўзланган асосий мақсад асарни келажак авлодларга етказиш, китобсевар юртдошларимизни асарни мазмуни билан яқиндан таништиришдир. Ушбу китоб шавкатли тарихимиз билан қизиқувчи ҳар бир инсон, катта ҳаёт остонасида турган ҳар бир ёш, бўлажак раҳбарлар, дипломатлар, ҳарбийлар учун асар бирдек манфаат келтиради.

 

Ўқилган 272 маротаба