Воскресенье, Август 25, 2013

“Буюк одамлар ҳеч қачон ношукр бўлмайди”. Муваффақият ҳақида ҳикматлар

Ўзингиз орзу қилган киши бўлишингиз учун ҳеч қачон кеч эмас.

Жорж Элиот

Муваффақият фақат интилувчан одамгагина насиб қилади. Қийин шароитда тушкунликка тушадиганларни эса жуда кам йўқлайди.

Жавоҳарлаъл Неру

Буюк муваффақиятлар қатъият ва қунт-матонатнинг натижаси, холос.

Сэмюэл Жонсон

 

Бекорчиликдан ақлий ва жисмоний ланжлик келиб чиқади.

Дмитрий Писарев

 

Энг муҳими – муваффақиятга эришиш учун нимадир қилиш ва бунга ҳозироқ киришиш. Жуда оддий бўлишига қарамай, муваффақиятнинг энг асосий сир-синоати шу. Ажойиб-ғаройиб ғоялар ҳар кимда бор, бироқ уни ҳаётда татбиқ этаётганлар, айниқса, айни дамда шу иш билан шуғулланаётганлар жуда кам. Эртага ёки кейинги ҳафта эмас, ҳозироқ ишга киришиш керак.

Нолан Бушнелл

 

Агар сен бирор нарсани ўйлаб топа олсанг, уни бажаришга ҳам қодирсан.

Уолт Дисней

 

Ҳаётдаги энг биринчи ва энг муҳим нарса ўзингни ўзингга бўйсундиришга интилишдир.

Вильгельм Ҳумбольдт

 

Бир ишга киришмай туриб, ундан чиқиш йўлларини ўйлаб қўяр эдим. Уни тўғри тадбир, қатъий жазм, сабр-чидам кўрсатиб, эҳтиёткорлик билан узоғини ўйлаб, ортини эсдан чиқармаган ҳолда охирига етказардим.

“Темур тузуклари”дан

 

Одам машғулот залларида чемпион бўлмайди. Чемпион бўлиш учун ишни руҳиятдан бошлаш керак – истак, орзу ва ўз ғалабасини аниқ-тиниқ ҳис қилишгина кишини мақсадига элтади.

Муҳаммад Али

 

Иш билан машғул бўлмаган одам ҳеч қачон тўлақонли бахтли бўлолмайди, ишёқмас кишининг юзида ҳамиша норозилик ва ҳафсаласизлик аломатларини кўрасиз.

Ҳенрих Ҳейне

 

Ҳаёт оғир меҳнат ва ташвишларсиз сизга ҳеч нарса ҳадя этмайди.

Гораций

 

Обрў-эътиборни шакллантириш ва мустаҳкамлаш учун йигирма йил керак бўлади. Уни йўққа чиқариш учун эса беш дақиқа ҳам етарли. Агар сиз буни жиддий ўйлаб кўрадиган бўлса­нгиз, қилаётган ишингизга муносабатингиз албатта ўзгаради.

Уоррен Баффет

 

Шижоатли кишиларни дўст тутардим, чунки Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди. Уламо билан суҳбатда бўлдим ва пок ниятли, тоза қалбли кишиларга талпиндим.

“Темур тузуклари”дан

 

Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади. Фақат ўз фойдасини ўйлайдиганлар эса мағлубиятга учрайверади.

Брайан Трейси

 

Мақсадсиз одам ҳеч бир ишдан лаззат топмайди.

Жакомо Леопарди

 

Умр ўтказишнинг иккита усули бор. Биринчиси, гўё ҳеч қандай мўъжиза йўқдай яшаб ўтиш. Иккинчиси, ҳаётдаги ҳамма нарса мўъжиза эканига ишониб яшаб ўтиш.

Альберт Эйнштейн

 

Одамни барбод қилиш учун кўп нарса керак эмас, шунчаки у қилаётган иш ҳеч кимга керак эмаслигига уни ишонтириш керак, холос.

Фёдор Достоевский

 

Бутун умрингиз давомида орзунгизга интилинг ва вақти­нгизни беҳуда сарламанг. Чунки ҳавога учган вақт сиздаги барча яхши нарсаларни тортиб олади.

Афлотун

 

Йигитликда йиғ илмнинг махзани,

Қарилик чоғи сарф қилғил ани.

Алишер Навоий

 

Мақсадсиз одам ҳеч бир ишдан лаззат топмайди.

Жакомо Леопарди

 

Ялқов бўла туриб соғлом юришни истаган киши жим туриб овоз чиқаришни истаган кабидир.

Плутарх

 

Муваффақият асосий мақсади­нгиз кўз олдингизда турганда келади. Мақсадингиз кўздан нари кетиши билан муваффақият ҳам кетади.

Бернард Шоу

 

Ношукрлик кучсизликнинг кўринишидир. Буюк одамлар ҳеч қачон ношукр бўлмайди.

Гёте

 

Бекорчининг танаси қандай заифлашаётганига, суви ҳаракатсиз кўлнинг сасиётганига боқ.

Овидий

 

Ориф Толиб тайёрлади.

“Ёшлик” журнали

Ўқилган 459 маротаба