Воскресенье, Август 25, 2013

 Ёзувчи ва шоирлар, умуман, ижодкорлар - сўз санъатининг усталари саналади. Улар қисматию босиб ўтган ҳаёт йўлининг ўзи бир китоб. Бу китобни ўқиб, баъзан кулгингиз қистаса, баъзан кўзингизга ёш келади, баъзан чуқур ўйга толасиз. Қуйида шулар ҳақида.

  “Жуда”, “ўта” деган сўзни ишлатмоқчи бўлганингизда унинг ўрнига ҳар сафар “ҳаддан ортиқ” ёки “беҳад” иборасини қўлланг. Шунда муҳаррир бу сўзларни ўчириб ташлайди ва ёзганларингиз бинойидай бўлади-қолади.

 (ҳикоя)

     Мен ҳаммавақт одам ҳалол яшаши керак, деб ишониб келганман. Доимо битта гапни такрорлардим: “Ҳеч қачон ўзинг тер тўкиб топмаган нонни оғзингга олмагин”.

       Ҳозир сизга бутун умрим мобайнида нечоғлик ҳалол яшаганимни исботлаб берувчи битта ҳикояни айтиб бермоқчиман.