Banner Top

Байрон ғозларидан Твен кометасигача

 Ёзувчи ва шоирлар, умуман, ижодкорлар - сўз санъатининг усталари саналади. Улар қисматию босиб ўтган ҳаёт йўлининг ўзи бир китоб. Бу китобни ўқиб, баъзан кулгингиз қистаса, баъзан кўзингизга ёш келади, баъзан чуқур ўйга толасиз. Қуйида шулар ҳақида.

Франц Кафка: «Санъат туб моҳияти билан фожиали»

Густав Яноухнинг «Кафка билан суҳбатлар»идан

  – Сизнинг шеърларингизда ҳали шовқин кўп. Бу ёшликка хос ҳолат, бу тириклик қувватининг керагидан ортиқ даражадалигидан далолат. Ўз-ўзича бу шовқин гўзал, гарчи санъатга алоқаси бўлмаса-да. Аксинча! Шовқин маънодорликка халал беради. Бироқ мен танқидчи эмасман. Мен тезда бошқа қиёфага киролмайман, сўнг ўз аслимга қайтиб ва оралиқни аниқ мувофиқлаштириб юборолмайман. Такрор айтаман, мен танқидчи эмасман. Мен маҳкум ва томошабинман, холос.

RSS