Banner Top

Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ: Кино - саноатми, синоатми, санъатми, ё бизнесми?!

  Даҳақиқат, бугунги кунда кино санъати инсон онги ва тафаккурига, жамият ҳаётига кучли таъсир кўрсатувчи восита сифатида қаралмоқда, унинг миллий маънавиятимизни юксалтиришга, маданиятимизнинг ривожланишига хизмат қиладиган тарбия воситаси даражасига олиб чиқишга имкониятлар яратилмоқда.

Муҳими – бефарқ бўлмаслик

   Инсон қалби, шуурига таъсир этувчи санъатлар орасида кино алоҳида мавқега эга. Замон ва маконни тасмаларга муҳрлаб, шахс ва жамият тақдирининг мураккаб эврилишларини ҳаракатда ифодаловчи бу санъат шубҳасиз мўъжизадир. У бир вақтнинг ўзида миллионлаб нигоҳларни сеҳрлаб, тили миллати, ёшидан қатьи назар, барчани бирдек мафтун этиши мумкин. Ҳатто биргина фильм бутун бошли авлодни тарбиялашга ҳизмат қилиши ҳам бор гап.

RSS