Banner Top

Адабиёт ва санъат (528)

Дадахон Нурий. Устознинг сўнгги баҳори

   Буюк мусаввир ҳамда фидойи мураббий Чингиз Аҳмаров бир гал Абдулла Қаҳҳор олдига бориб юрганимдан хабар топиб, шундай деганди:

   — “Сароб” романига суратлар ишлаш жараёнида ёзувчи ҳузурига кўп марта борганман. Қаҳрамонлар образини яратишда кимлардан “андоза” олишни маслаҳат берарди у киши. Афсус, ўша пайтлар асар муаллифи суратини “қоралама” қилиб бўлса-да, қоғозга тушириб олмаган эканман. Мендан ўтган бу хатоликни сен қайтармаслигинг керак. Абдулла Қаҳҳор олдига борганингда ёнингда доимо қоғоз-қалам бўлсин!

  • 0

Аҳмад АЪЗАМ. Куни бизга қолган байроқ

   Бу воқеани айтиб берсамми, йўқми ё тарихий обидаларимизга ҳурматимиз катта, осори атиқаларимизни ниҳоятда эъзозлаймиз деганимиз билан аслида аҳволимиз шундай деб ўкиниб юравериш керакми деган иштибоҳларга бораман. Йўқ, айтмасам бўлмас экан, энди фойдаси йўқдир, лекин кўпчилик билиб қўйгани яхши.  Кейин, яна балки, шояд деган умидлар ҳам тарк этмайди

  • 0

Китоб ва китобхонлик: муаммо ва ечим

   Адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Йўлдош Солижонов билан суҳбат.

   - Айтингчи, айни кунларда яратилаётган асарлардан кўнглингиз тўладими? Китобхонларга қайси асарларни ўқишни тавсия қила оласиз?

    - Ҳозирги адабий жараённинг фазилатлари тўғрисида нечоғлик фахрланиб гапирсак, шунчалик ўксийдиган томонлари ҳам бор. Фахрланишимнинг боиси шундаки, бир гуруҳ адиблар бадиий адабиётнинг туб моҳиятини, инсоншунослик миссиясини тўғри тушунган ҳолда чинакам санъат асарларини яратмоқдалар. Эркин Аъзамнинг “Шовқин”, Улуғбек Ҳамдамнинг “Мувозанат”, “Сабо ва Самандар”, Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар”, “Озод” романлари, Абдуқаюм Йўлдошев, Қўчқор Норқобил, Зулфия Қуролбой қизи кабиларнинг қисса ва ҳикоялари сўз санъатининг юксак талабларига жавоб бера олади. Энг муҳими, улар майда-чуйда мавзуларни кўтариб чиқишдан, қаҳрамонларини бачканалаштириб тасвирлашдан тийилмоқдалар. Уларнинг қаҳрамонлари ҳар бир инсонни чуқур ўйга толдирадиган, эртанги кунини барпо этишда асқотадиган муаммолар билан шуғулланади.

  • 0

Нодир Норматов. БОЙСУНЛИК ГОГЕН

   Одатда санъат аҳли, айниқса, рассомлар пойтахтда яшашни, у ердаги ижодий муҳитдан баҳра олиб, ижод қилишни ўзларининг зарурий эҳтиёжи деб билишади. Бойсунлик рассом Тўра Шомирзаев ҳам, Республика рассомлик билим юртини, кейин, Театр ва рассомлик институтини тугатгач, Тошкент, Самарқанд ва Душанбеда ана шундай ижодий муҳитдан «нафас» олиб кўрган ижодкорлардан. Аммо, у қалб тубидаги чинакам хоҳиш-истакни орадан ўн йил ўтиб пайқади.

  • 0

Абдулла Орипов. Шоирнинг бахти

   Бундан бир неча ўн йиллар муқаддам унутилмас устозимиз Абдулла Қаҳҳор даврасида бир гуруҳ ижодкорлар видео тасвирга тушганмиз. Уни ўқтин-ўқтин намойиш килиб туришади. Бу даврада Озод Шарафиддинов, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров сингари акаларимиз ҳам бор. Лекин бугунги кундан туриб қарасак, у ерда ҳаммамиз ёшмиз, навқиронмиз.

  • 0
RSS