Banner Top

Адабиёт ва санъат (542)

Абдулла Қаҳҳорнинг васияти

       Адиб таваллудининг 100 йиллигига

   “Адабиётнинг виждони”, “сўз заргари” деган номлар олган улуғ адиб Абдулла Қаҳҳор совет даврида яшаб, совет мактаби, университети таълимини олиб ижодкор бўлиб етишди. Сир эмас, у ўз сафдошлари каби ҳукмрон мафкура, коммунистик сиёсат таъсири ва тазйиқи остида ижод қилишга мажбур бўлган. Ҳатто айрим асарларини даҳриёна руҳда ёзган. Биз адибнинг охирги ҳолатларини ҳисобга олиб, Яратгандан унинг ҳаққига мағфират сўраймиз.

  • 0

“Одноклассники.ру” фильмининг такдимоти

   13 сентябрь куни узок кутилган ва чиқишидан аввал анча шов-шувга сабаб бўлган “Одноклассники.ру” фильмининг такдимот маросими бўлиб ўтди. Ундаги бош ролларни  Шоҳруҳ Насимов, Акмал Мирзо, Асал Шодиева, Ҳилол Насимов, Замира Бешимова, Феруза Мустафоева каби актерлар гуруҳи жонлантирди.

  • 0

“Жаҳон адабиёти”

    Шу кунларда “Жаҳон адабиёти” журналининг 2013 йил июль ва август сонлари нашрдан чиққанлиги, ундаги мақолалар ҳақида “O’zbekistonAdabiyotivasan’ati”газетаси хабар қилади.

  • 0

Улуғбек Ҳамдамнинг асари “Дружба народов” журналида

  Россияда нашр қилинадиган “Дружба народов” журналининг шу йилги 8-сонида истеъдодли ўзбек ёзувчиси Улуғбек Ҳамдамнинг “Река души моей” ҳикояси чоп этилди дея хабар берилади www.12news.uz сайтида. Ҳикояни рус тилига маҳоратли таржимон Саодат Комилова ўгирган.

  • 0

Тоҳир Малик. Танланган асарлар 12-жилд

   Атоқли адиб ёзувчи Тоҳир Маликнинг Танланган асарлари 12-жилди ва унинг дунёга келиш тарихи ҳақида муаллиф ўз фикрларини билдириб ўтади.

  “Мазркур қиссаларнинг муаллифи машҳур ёзувчилардан эмас. У ҳақда адабиёт тарихи оз маълумотга эга. Асари ҳам нима учундир қайта-қайта нашр этилмаган. Ҳолбуки, муҳаббатнинг оғир синовлари ҳақида ҳикоя қилувчи бу қисса ҳар қандай ёш йигит-қизнинг қалбини ларзага солиши аниқ. Бу асарни мен бундан ўттиз олти йил муқаддам ўқиган эдим. Китобни ҳарбийда бирга хизмат қилаётган кавказлик дўстларим совға қилишган эди. Асарни таржима қилиш истаги ўшандаёқ туғилганди. Қоралама нусхасини тайёрлаб ҳам қўйган эдим. Аммо турли сабаблар билан иш охирига етмаганди. Каминанинг муҳаббат ёши йиллар суронида ортда қолиб, хазонрезги фаслига келганда бу икки асарни яна қўлга олишга нима сабаб бўлди?

  Кўп учрашувларда адабиёт мухлислари севги ҳақида асарлар камлигидан нолиб, шу мавзуда ҳам бирон нарса ёзишимни илтимос қилишади. Ёшларнинг нолишида жон бор. Чиндан ҳам чин севги ва садоқат ҳақидаги асарлар кам. Ҳозир ёзилаётган кўп асарларда саёзлик мавжуд. Мен эсам бу мавзуда ёзишни истасам-да, кўнгилдагидай асар яратишга кўзим етмайди. Шу боис ёшлигимда ўзимга қаттиқ таъсир қилган асар таржимасини ниҳоясига етказишга жазм этдим. Зеро, севги миллат танламайди. Севги фожеаси ҳам шундай”, деб ёзади таржимон китоб бошисида.

   Мазкур китобга ёзувчининг жаҳон адабиёти намуналаридан қилган таржима асарлари – Ф.Достоевскийнинг “Маъсума”, К.Гоццининг “Буғга айланган қирол”, Ҳ.Гурпинарнинг “Худо сабр берсин!”, Н.Хайтовнинг “Зурриёт” қиссалари жамланган.

 

Манба: “Шарқ зиёси” газетаси 2013 йил 25 июль 30-сони. 

  • 0
RSS