Banner Top

Адабиёт ва санъат (572)

Хуршид Даврон шеърлари уйғур тилида

   Хуршид Даврон шеърлари 80-йилларидаёқ уйғур тилига таржима қилина бошланган эди. Хусусан сўнгги йилларда унинг шеъриятига бўлган қизиқиш янада ортди. Шоирнинг шеърлари сўнгги 2 йил ичида «Мойбулоқ», «Торим», «Қизилсу» ва бошқа бир қатор адабий нашрларда эълон қилинди.

   Бир неча кун аввал Хуршид Давроннинг «Мойбулоқ» журналининг 2012 йил 4-сонида босилган шеърлари www.kh-davron интернет сайтида эълон қилинган. 8 октябрь куни эса, шоирнинг «Қизилсу» журналининг 2013 йил 2-сонида босилган шеърлари сайтда эълон қилинган.

  • 0

“Қизиқарлилик” ва “зерикарлилик” тушунчалари ҳақида

  Инсон табиатан ҳамма нарсанинг қизиқарли бўлишини хоҳлайди, ўзида қизиқиш уйғотган нарса-ҳодисага интилади. Қизиқарлилик уни кўришга ва кўрсатишга, сўзлашга ва тинглашга, ўқишга ва ўрганишга, меҳнат қилишга ва яратишга чорлайди. Бунинг акси бўлмиш зерикарлилик эса, аксинча, инсонда теварак-атрофга бефарқлик, лоқайдлик кайфиятини уйғотади.

  • 0

“Қалбим жилолари” шахсий кўргазмаси

   Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод мемориал-боғ музейида мусаввир Нодира Орипованинг “Қалбим жилолари” мавзусидаги шахсий кўргазмаси ташкил этилди.

  • 0

Миллий кутубхонанинг ICTEXPO–2013 кўргазмасидаги иштироки

  Пойтахтимизнинг “Кўргазма Савдо Маркази”да 25-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган XII халқаро ахборот коммуникация технологиялари ICTEXPO-2013 кўргазмасида Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ҳам иштирок этади.

  • 0

“Евронювс” учун Ўзбекистон ҳақидаги ролик суратга олинди

  Австриянинг “Rocket media communications” компанияси ижодкорлари Хивадаги “Ичан қальа” музей-қўриқхонасида “Ўзбектуризм” миллий компанияси рекламаси учун тайёрланаётган 30 дақиқалик роликнинг бир қисмини суратга олди. Бу ролик “Евронювс” телеканали орқали намойиш этилади.

  • 0
RSS