Воскресенье, Август 25, 2013

Давлат органлари (231)

“Давлат органлари”саҳифаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Аҳолининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар ҳақидаги маълумотлар билан таъминлашда, веб-сайт ва ижтимоий тармоқларнинг замонавий ахборот тарқатиш воситаси сифатидаги ўрни” Лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

 Мамлакатимизга озиқ-овқат маҳсулотларининг қонуний тарзда импорт қилиниши нафақат иқтисодий хавфсизлигимизни ҳимоя қилишга, балки, энг аввало аҳолининг саломатлигини асрашга ва уларни сифати кафолатланган маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилади.

 Барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида ҳокимнинг иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, шунингдек, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимлари жорий этилди.

 Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги муносабати билан ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда қўмита Марказий аппарати ходимлари, божхона фахрийлари Тошкент шаҳри ва вилояти божхона бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий кинология маркази, Олий ҳарбий божхона институтидан вакиллар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

  Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинган ҳамда бу борада энг долзарб ва устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

 Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ва “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан божхона органларида хизмат қилаётган бир гуруҳ божхона ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига Сергели туманида қуриб битказилган 40 хонадондан иборат замонавий барча шарт-шароит ва қулайликларга эга бўлган янги хизмат уйларининг калитларини тантанали равишда топшириш тадбири бўлиб ўтди.

 Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона чегаралари орқали ҳаракатланадиган жисмоний шасхлар учун 2013 йилда қўмита веб-сайти орқали йўловчи божхона декларацияларини тўлдириш ва чоп этиш хизмати жорий қилинган эди. (Ушбу ҳаволада: http://customs.uz/uz/events/service/52/)

Пайшанба, 29 Декабрь 2016 17:50

“Coca-cola” ва “Fanta” нинг сохтаси фош қилинди

Автор

 Бугунги кунда республикамиз божхоначилари томонидан мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, ички бозоримизни тартибга солиш, товарлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда кенг кўламли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

 Халқимизнинг “Нимани эксанг, шуни ўрасан”, деган нақли нақадар топиб айтилганига Хива тумани "Гандимён" қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Фарходов Сардор (мақолада исм шарифлар ўзгартирилган) мисолида яна бир бор ишонч ҳосил қиласан киши.

Пайшанба, 22 Декабрь 2016 13:38

Яна ўша мавзу: пиротехника!

Автор

 Тез ёнувчи моддалардан тайёрланадиган ва ёнғин хавфсизлиги нуқтаи назаридан хавфли ҳисобланадиган пиротехника воситаларидан нотўғри фойдаланиш бевосита одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат тартиби ва фуқароларнинг мол-мулкига жиддий зарар етказиши мумкин.

 Олий Мажлис Сенатининг 13 декабрь куни бўлиб ўтган саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар ва туризм соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Страница 1 из 17