Воскресенье, Август 25, 2013

  Италиядаги мингдан ортиқ шаҳарлар, жумладан Рим ва Турин шаҳарларининг маъмуриятлари Янги йил оқшомида пиротехника маҳсулотларидан фойдаланишни таъқиқлаш тўғрисида фармойиш қабул қилди.

 Тез ёнувчи моддалардан тайёрланадиган ва ёнғин хавфсизлиги нуқтаи назаридан хавфли ҳисобланадиган пиротехника воситаларидан нотўғри фойдаланиш бевосита одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат тартиби ва фуқароларнинг мол-мулкига жиддий зарар етказиши мумкин.

  Янги йил байрами арафасида фарзандларига гўёки ҳурсандчилик улашаман деган калта ўй билан пиротехника воситаларини излаб қолувчилар аслида фарзандларининг саломатлиги ва жамият осойишталигини жиддий хавф остига қўйишади. Қулай фурсатдан фойдаланиб қолишга уринувчи устомонлар эса пиротехника воситаларини яширин равишда олиб киришга уринишади.

   Неаполда янги йил кечаси пиротехника воситаларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида 48 киши жабрланган бўлиб, улардан 10 нафари болалар бўлган.