Воскресенье, Август 25, 2013

Давлат органлари (231)

“Давлат органлари”саҳифаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Аҳолининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар ҳақидаги маълумотлар билан таъминлашда, веб-сайт ва ижтимоий тармоқларнинг замонавий ахборот тарқатиш воситаси сифатидаги ўрни” Лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

  Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармонининг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига яқиндан етказиш мақсадида видеоконференция ташкил қилинди.

  2016 йил 18 октябрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг раиси, шаҳар ҳокими Р.Усмонов олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2016 йил 15 октябрь-1 ноябрь кунлари жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

 Давлат божхона қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 2 ярим йиллиги учун “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси”га мувофиқ “Божхона органлари томонидан Интернет тармоғи орқали кўрсатилаётган интерактив хизматлар” мавзусида видеоконференция тарзида матбуот анжумани ўтказилди. Унда нафақат марказий оммавий ахборот воситалари, балки видеоалоқа воситасида маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этишди.

  Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан божхона чегарасидан олиб ўтилиши, муомалага киритилиши тақиқланган ва чекланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатлари тасдиқланган.

Oybek Jumayev Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг қарорига биноан ташкил этилган ташаббус гуруҳи томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш масаласи киритилди. 

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси “Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашиш эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини кўриб чиқишга киришди. 

bojhona kodeksi Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Божхона кодексини тарғиб қилиш ва амалиётда қўлланиши масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Олий ҳарбий божхона институти  Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида жорий йилда мазкур олий таълим муассасасига қабул қилинган тингловчиларнинг “Ҳарбий ва божхоначи қасамёди”ни қабул қилиш тантанали маросими бўлиб ўтди. Унда Парламент, тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Пайшанба, 01 Сентябрь 2016 13:13

Тараққиёт ва фаровонлик хизматида

Автор

davlat soliq qumitasi  Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.