Воскресенье, Август 25, 2013

Давлат органлари (231)

“Давлат органлари”саҳифаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Аҳолининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар ҳақидаги маълумотлар билан таъминлашда, веб-сайт ва ижтимоий тармоқларнинг замонавий ахборот тарқатиш воситаси сифатидаги ўрни” Лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Пайшанба, 15 Январь 2015 12:39

Сенаторлар сайланди

Автор

   “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 52-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлислари бўлиб ўтди.

 2014 йил 28-29 октябр кунлари Урганч шаҳрида “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзуига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтган эди. Унинг якунлари бўйича 31 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Today” нашри хабар бермоқда.

 Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига асосан Солиқ кодексининг 45-моддасига ўзгартириш киритилди.

 Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида визасиз кириш-чиқиш тартиби амал қилади. Шунингдек, визасиз кириш-чиқиш тартиби тоифасига қуйидаги “визасиз” мамлакатлар қиради: Арманистон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси (60 кунгача), Молдова, Озарбайжон, Украина.

  2015 йил 7 январ куни соат 18.00 да Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида янги «Маҳалла» маърифий телерадиоканалининг кўрсатув ва эшиттиришларини эфирга узатиш бошланади. Бу ҳақда МТРК нинг ахборот хизмати хабар бермоқда.

  Украина соғлиқни сақлаш вазирлигининг Болалар кардиологияси ва кордиохирургияси бўйича илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Соғлом авлод учун” фондининг ўзаро келишувига мувофиқ, туғилгандан юрагида нуқсони мавжуд ўзбекистонлик 5 нафар бола Украинада бепул асосда жарроҳлик амалиётидан ўтказилди.

Пайшанба, 25 Декабрь 2014 09:51

Божхонада интерактив хизматлар

Автор

  Давлат божхона қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Страница 17 из 17