Воскресенье, Август 25, 2013

Давлат органлари (231)

“Давлат органлари”саҳифаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Аҳолининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар ҳақидаги маълумотлар билан таъминлашда, веб-сайт ва ижтимоий тармоқларнинг замонавий ахборот тарқатиш воситаси сифатидаги ўрни” Лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 193-моддасига мувофиқ, жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан даромадлар тўғрисидаги декларациянинг маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўланиши лозим.

  Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида 2016 йил 13 май куни Давлат солиқ қўмитаси томонидан замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда солиқ тўловчилар учун яратилган қулайликлар, янги ишга туширилган электрон солиқ хизматлари "my.soliq.uz" порталининг имкониятлари тақдимотига бағишланган республика видео-семинари бўлиб ўтди.

  Бугунги кунда давлат солиқ хизмати органларида фаолият юритаётган «Ишонч телефони» солиқ тўловчилар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутмоқда.

 Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан пойтахтимиздаги 1-Республика Педагогика коллежида “Ёшлар терроризм ва одам савдосига қарши!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

 Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашишда нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

  Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг   2016 йил 1-ярми учун “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси”га мувофиқ Олий ҳарбий божхона институтида оммавий ахборот воситалари учун “Божхона органлари томонидан контрабанда ва божхона қоидабузарликларига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Чоршанба, 13 Апрель 2016 18:28

“Қора олтин” васвасаси

Автор

Нефть ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари мамлакатимизнинг стратегик муҳим ресурслари ҳисобланади, уларни талон-тарож қилиш эса давлатнинг иқтисодий салоҳиятига таҳдид солади. Бу каби маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали яширин равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудудда ноқонуний айланишининг олдини олиш борасида божхона ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда тегишли чора-тадбирларни доимий равишда амалга ошириб келишмоқда.

 Республикамизда йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш фаолиятини тартибга солиш ҳамда уни қонуний асосда ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майда қабул қилинган «Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 139-сонли қарори ҳудудларда йўналишсиз таксилар томонидан йўловчиларни ташиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш борасида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Душанба, 04 Апрель 2016 11:27

Қонунбузарликларга чек қўйилди

Автор

  Республикамиз божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

 Давлат божхона қўмитасида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда қўмита Марказий аппарати шахсий таркиби, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри божхона бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Олий ҳарбий божхона институти, Миллий кинология маркази вакиллари, божхона фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.