Воскресенье, Август 25, 2013

Давлат органлари (231)

“Давлат органлари”саҳифаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Аҳолининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар ҳақидаги маълумотлар билан таъминлашда, веб-сайт ва ижтимоий тармоқларнинг замонавий ахборот тарқатиш воситаси сифатидаги ўрни” Лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 5 октябрдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуни алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда муҳим роль ўйнайди.

  Миллатимизга хос тарбия, ибо ва ҳаё ҳамиша энг улуғвор фазилат, олий кўрк бўлиб келган. Шу боисдан ҳам ёшларимизнинг маънавий онггига мазкур хислатларни чуқур сингдириш, уларни беҳаё ва маънавиятимизга зид тушунчалардан асраш ҳамиша долзарб бўлиб келган.

 Божхона органларида эндигина хизматни бошлаган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий билим ва малакаларини ошириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бериш келгусида таъмагирлик, порахўрлик, хизмат ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий иллатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

 Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида бўлиб ўтган ҳайъат йиғилишида 2015 йил якунлари сарҳисоб қилиниб, 2016 йилги устувор вазифалар белгиланди.

  2016 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан «Ўзбекистонда ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари» мавзуида ташкил этилган семинарда ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари иштирокида давлат солиқ хизмати органларининг 2015 йилги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

  Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 24 йиллиги ҳамда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Олмалиқ” ва “Ангрен” ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида хизмат қилаётган божхоначилар ва уларнинг оила аъзолари учун  қўшалоқ байрамга айланди. Айни шу куни Ангрен шаҳрида 32 нафар божхоначиларга янги хизмат уйининг калитлари тантанали равишда топширилди.

Пайшанба, 14 Январь 2016 18:25

Иқтисодий хавфсизлик ишончли қўлларда

Автор

  Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 24 йиллиги муносабати билан ҳамда  “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда қўмита Марказий аппарати ходимлари, божхона фахрийлари Тошкент шаҳри ва вилояти божхона бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий кинология маркази, Олий ҳарбий божхона институтидан вакиллар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

  2016 йил 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Демократик кучлар блоки»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Пайшанба, 07 Январь 2016 18:08

Қонунбузарликларга чек қўйилди

Автор

  Республикамизда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан самарали давлат назорати ўрнатилган бўлиб, бу мазкур турдаги товарларнинг яширин тарзда ишлаб чиқарилиши ёхуд республикамиз ҳудудига олиб кирилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.