Воскресенье, Август 25, 2013

Давлат органлари (230)

“Давлат органлари”саҳифаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Аҳолининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар ҳақидаги маълумотлар билан таъминлашда, веб-сайт ва ижтимоий тармоқларнинг замонавий ахборот тарқатиш воситаси сифатидаги ўрни” Лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Пайшанба, 24 Декабрь 2015 21:19

Пиротехника ўйинчоқ эмас!

Автор

  Янги йил байрами арафасида фарзандларига гўёки ҳурсандчилик улашаман деган калта ўй билан пиротехника воситаларини излаб қолувчилар аслида фарзандларининг саломатлиги ва жамият осойишталигини жиддий хавф остига қўйишади. Қулай фурсатдан фойдаланиб қолишга уринувчи устомонлар эса пиротехника воситаларини яширин равишда олиб киришга уринишади.

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов жорий йилнинг 23 январида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида парламент фаолиятини замонавий талабларни инобатга олган ҳолда тубдан яхшилаш, қонун ижодкорлиги ва қонунчилик фаолияти сифатини ошириш юзасидан бир қатор муҳим вазифаларга тўхталиб, “Янги конституциявий шароитда парламент эшитувлари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг қонунчилик талабларининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини тизимли равишда эшитиб бориш, депутатларнинг сўровларига атрофлича жавоб қайтаришни таъминлаш парламентнинг кундалик иши бўлмоғи зарур” деб таъкидлаган эди.

  Дори-дармон воситаларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилишида таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларига алоҳида ёндошиш талаб этилади. Хусусан, халқаро почта жўнатмалари орқали таркибида психотроп ва гиёҳванд моддалар мавжуд бўлган дори воситаларни юбориш Халқаро почта Конвенциясига асосан ва республикамиздаги тартибларга мувофиқ таъқиқланган.

Душанба, 07 Декабрь 2015 22:18

Божхоначиларга байрам туҳфаси

Автор

  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги тантаналари Тошкент вилояти божхона бошқармаси таркибидаги бир қатор божхона постларида хизмат қилаётган божхоначилар ва уларнинг оила аъзолари учун  қўшалоқ байрамга айланди.

 Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тингладилар.

 Сенаторлар “Ветеринария тўғрисида”ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар.

Пайшанба, 03 Декабрь 2015 10:49

Бемаврид “жилоланди”

Автор

 «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тилла ва заргарлик буюмларининг ҳаво йўллари орқали ноқонуний олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

  27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Чоршанба, 25 Ноябрь 2015 10:33

Зиён - ҳам соғликка, ҳам чўнтакка!

Автор

Рeспубликасининг “Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонуни респбуликамизда алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда, фуқароларнинг, аввало, йигирма ёшга тўлмаган шахсларнинг соғлиғини алкогол ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан, шу билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоя қилишда, шунингдек жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги «Демократик кучлар блоки» ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамкорлигида «Ўзбекистонда саноатни диверсификациялаш ва модернизациялашнинг долзарб масалалари» мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди.