Воскресенье, Август 25, 2013

Давлат органлари (231)

“Давлат органлари”саҳифаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Аҳолининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар ҳақидаги маълумотлар билан таъминлашда, веб-сайт ва ижтимоий тармоқларнинг замонавий ахборот тарқатиш воситаси сифатидаги ўрни” Лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Сешанба, 10 Ноябрь 2015 23:18

Контейнерда бор - ҳужжатда йўқ!

Автор

Мамлакатимизда бозор муносабатларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни, шунингдек ташқи иқтисодий фаолият(ТИФ)ни янада либераллаштириш, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, соғлом рақобатни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида Ҳукуматимиз томонидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Душанба, 09 Ноябрь 2015 17:40

Ананаснинг ҳужжати қани?

Автор

 Мамлакатимизда олиб борилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар самараси ўлароқ, аҳоли фаровонлиги тобора ортиб, элимиз дастурхони нафақат серқуёш заминимизда етиштирилган сархил мева-чевалар, балки хориждан келтирилаётган тропик мевалар билан ҳам тобора тўлиб бормоқда.

 Шу йил 29 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар, республика вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислар, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида 2016 йилга мўлжалланган “Бюджетнома” – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

  2015 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Франция Миллий Ассамблеясидаги “Франция-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Филипп Менье бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғлиши бўлиб ўтди. Унда «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Навоий вилоятидаги ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

 Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор долзарб қонун лойиҳалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Душанба, 12 Октябрь 2015 09:55

Сифатига ким кафил?

Автор

 Сифатсиз дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотлари инсон учун энг азиз неъмат – сиҳат-саломатликка жиддий хавф туғдириши шубҳасиз. Чунки, ҳар хил шароитларда ва белгиланган меъёрларга риоя қилинмаган ҳолда олиб келинадиган дорилар шифо ўрнига касалликни янада кучайтириб юбориши мумкин. Афсуски, ушбу оддий ҳақиқатдан кўз юмган айрим кимсаларни юртдошларимизнинг саломатлигидан кўра, мўмай даромад кўпроқ қизиқтираётгани ачинарлидир.

 Ҳар ким ўзи хоҳлаган динига эътиқод қилиш эркинлиги мамлакатимизнинг Бош қомуси билан мустаҳкамланиб қўйилган. Аммо, фуқароларга диний таъсир ўтказиш, уларни бир диндан чиқиб, бошқасига киришга ундаш, шу мақсадда турли диний мазмундаги адабиётларни тарқатиш ва бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш амалдаги қонунларга кўра таъқиқланган.

  Шу йилнинг 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан олиб борган назорат-таҳлил фаолияти якунига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Қонун ижросини ўрганиш ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили асосан мамлакатнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятлари ҳудудларида олиб борилди.