Воскресенье, Август 25, 2013

Давлат органлари (230)

“Давлат органлари”саҳифаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Аҳолининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар ҳақидаги маълумотлар билан таъминлашда, веб-сайт ва ижтимоий тармоқларнинг замонавий ахборот тарқатиш воситаси сифатидаги ўрни” Лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

 “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирда бугунги кунда Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бу борада йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш масалалари муҳокама этилди.

 Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан 29 август куни брифинг ташкил этилди. Унда пойтахтнинг бош кўчаларида олиб борилаётган реконструкция, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари борасида сўз борди.

  Бугунги кундаги долзарб мавзулардан бири умумтаълим мактабларининг битирувчиларини таълимнинг иккинчи босқичига қамраб олиш масаласидир.

 Миллий матбуот марказида «Ўзархив» агентлиги томонидан корхона ва ташкилотлар идоравий архивларида ҳужжатларнинг сақланиш ҳолати масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

  Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ректори этиб Маннон Алиев тайинлангани ҳақида Review.uz портали хабар бермоқда.

  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 21 август куни Алоқа тарихи музейида Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали фаолиятини такомиллаштириш, истиқболда ривожлантириш юзасидан 2015 йилнинг 7 августида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 232-сонли қарорига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

  Жорий йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, мамлакатда янги муқобил жазо тури – озодликни чеклаш жорий қилинди.

  Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин истиқлол йилларида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида кенг миқёсда ҳуқуқий-ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, эндиликда фуқароларимиз ҳуқуқий саводхонлиги жиҳатидан аввалги давр кишиларига нисбатан кескин фарқ қилади. Уларга Конституциямизда белгилаб қўйилган иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқларидан, жумладан, мурожаат қилиш ҳуқуқидан ҳам эмин-эркин, тўлиқ фойдаланишлари учун барча имкониятлар яратиб берилган.

  Мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ишларига доимо алоҳида эътибор билан қаралиб, бу ишни тубдан яхшилаш чоралари кўриб келинмоқда. Мақсад эса битта, у ҳам бўлса одамлар ҳаётини асраш, уларнинг мол-мулклари дахлсизлигини таъминлашдир.

Чоршанба, 12 Август 2015 15:18

Нафси “наҳанг”лар

Автор

  Республикамизда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирларини кучайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида” 2014 йил 20 октябрда 290-сонли қарори қабул қилиниб, унга асосан Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.