Banner Top

ҳаракатлар стратегияси - Sharh.uz

Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғун

  Бугун халқаро ҳамжамиятнинг нигоҳи 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга қаратилган, десак, асло янглишмаймиз. Халқаро экспертлар томонидан қайд этилишича, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган чора-тадбирлар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғундир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мамлакатимизда фаолият юритаётган тузилмалари ваколатхоналари раҳбарлари ушбу дастуриламал ҳужжатнинг юртимиз келажаги учун долзарб аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашмоқда.

Ҳаракатлар стратегияси – фаолиятимиз дастури

  Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётида муҳим дастурул амал бўлиб хизмат қилади. Унда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамитини кенг жамоатчилик вакилларига, фуқароларга етказиш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши томонидан жорий йилнинг 4 март куни партия вилоят Кенгашининг Мажлислар залида “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси – фаолиятимиз дастури” мавзусидаги давра-суҳбати бўлиб ўтди.

Ҳаракатлар стратегияси – тараққиёт мезони

  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган назарий семинар ўтказилди.

Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ҳужжатлар лойиҳаларига жами 483 та изоҳ ёзилди

 Маълумки, Ҳукумат порталида “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси, Ҳаракатлар стратегияси, 2017 йил Давлат дастури лойиҳалари омма муҳокамасига тақдим этилган эди.

Ўзбекистон Президенти Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Давлат дастури тўғрисидаги Фармонни имзолади

  Келиб тушган таклифларни жамлаш, чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, у билан:

RSS