Banner Top

Иктисодиёт (1847)

Халқаро электралоқа иттифоқининг Бош котиби Ўзбекистонда интерактив роуминг хизматини жорий этишни қўллаб-қувватлади

  21 сентябрь куни Халқаро электралоқа иттифоқи (ХEИ) бош котиби Ҳоулин Зҳао Тошкентдаги Beeline офисига ташриф буюрди. Жаноб Чжао Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати таклифига биноан ICTWeek-2017нинг фахрий меҳмони сифатида мамлакатимизга ташриф буюрди. Ташриф чоғида ХEИ раҳбари йирик телекоммуникация оператори раҳбарияти билан учрашиш истагини билдирди.

  • 0

Тадбиркорлар ва фермер хўжаликларига банкдаги ҳисоб рақамидан чет эл валютасини нақд кўринишда олиш имконияти берилди

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли Фармонини ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига мувофиқ Тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш Тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (1998 йил 22 октябрь 511-сон).

  • 0

Қирғизистон ТИВ Қозоғистонга нота юборди ва Назарбоевнинг Бабанов билан учрашувидан ажабланишини билдирди

  Қозоғистоннинг Қирғизистондаги Муваққат ишлар вакили Жанибек Карибжанов Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бунга Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Қирғизистон президентлигига номзодлардан бири билан учрашуви сабаб бўлди. Бу  ҳақда ҚР ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

  • 0

Ўзбекистон ҳукумати Мянманинг мусулмон-роҳинжа қочқинлари учун аталган инсонпарварлик ёрдамини топширди

 2017 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фарҳод Арзиев бошчилигидаги делегация Бангладеш расмий шахслари, нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Бангладеш Қизил Яримой жамиятига (БҚЯЖ) расмий равишда Мянманинг мусулмон-роҳинжа қочқинлари учун аталган инсонпарварлик ёрдамини топширди.

  • 0
RSS