Banner Top

Туркия вазирининг Нидерландияга киритилмагани воқеасига муносиб жавоб қайтарилиши маълум қилинди

  Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Нидерландия ҳукуматининг, Туркия оила ва ижтимоий сиёсат масалалари бўйича вазири Фатме Бетул Саян Кайени Роттердамдаги туркия бош консуллиги ҳудудига киритлмаганлиги борасидаги ҳаракатини қоралади.

  Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда. “Биз Нидерландия  ҳукуматининг ҳаракатини қатъий қоралаймиз. Анқаранинг бунга жавоби кескин бўлади. Туркия ва дипломатик дахлсизликка эга вазирга нисбатан босим ўтказилиши ножоиздир”, - дейди бош вазир ўз баёнотида.

  Бош вазирнинг маълум қилишича, оила ва ижтимоий сиёсат масалалари бўйича вазир Европада Туркия фуқароларини конституцияга киритиладиган ўзгаришлар ва бу борада 16 апрелда бўлиб ўтадиган референдумдан хабардор этиш мақсадида сафарда бўлган.

  Мазкур воқеа Туркия ҳукумати томонидан катта дипломатик можаро дея баҳоланмоқда.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены