Banner Top

Тошкент ахборот технологиялари университетида ZTE “Интеллектуал синфи” очилди

  ZTE ширкати Тошкент ахборот технологиялари университетида Smart  Classroom лойиҳасини амалга оширди.

  ZTE  компанияси Ўзбекистон бозорида 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўз фаолиятини юритиб келмоқда, ширкат иштирокида бир нечта ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилиб, турли соҳаларда кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилди.     

  Ҳозирги пайтда  ZTE Хитой, АҚШ, Франция, Швеция ва Кореяда 18 та идмий-тадқиқот марказига эга бўлиб, уларда иқтисодиётнинг турли соҳалари учун инновацион ечимлар ишлаб чиқилади.  Fortune – 500 рўйхатига кирувчи етакчи халқаро компаниялар ZTE корпорацияси технология ва ечимларидан фойдаланадилар.

  Бугунги кунда ZTE корпорацияси турли ечимлар таклиф қилмоқда, шу жумладан электрон таълим соҳасида ҳам.  Хусусан, ZTE Тошкент ахборот технологиялари университетида Smart Classroom («интеллектуал синф») тизимини йўлга қўйди. 

  «Интеллектуал таълим» тизими «ақлли университетлар, коллеж ва мактаблар»ни ташкил этишни назарда тутади. Тизим билимларни бир томонлама сингдиришдан воз кечиб, шахсга йўналтирилган тадқиқотга асосланган таълимга ўтиш имконини беради, бу эса талабалар ва ўқитувчиларни илоҳомлантиради. Ҳар бир талаба фаолиятини янада батафсил таҳлил қилиш, уларнинг қобилиятларини аниқлаш имконини беради. Зеро Ўзбекистон тарихан истеъдодларга бой бўлган. Ушбу “ақлли синф”  талабаларга  фанларни янада батафсил ўрганиш имконини беради. Ҳар бир дарс серверга ёзилади ва иштирокчиларга ўтилган дарсларни уйда компьютер ёки телефонда такрорлаш имконини беради. Бунда ҳар бир дарсни қўлда ёзиб   вақт сарфланмайди. Ўқитувчи  планшетларда ўрнатилган   «e-test» тизимидан фойдаланиб талабаларни дарров текшириш ва билимларини  муносиб баҳолаш имконига эга бўлади. Раҳбарлар электрон китоб ва буйруқлар чиқара оладилар, бу эса уларни дарҳол тарқатиш имконини беради. Ота-оналар фарзандларининг ўқиш жараёнини дарров текшира оладилар.

  Шунингдек бу синф хорижлик профессорлар билан боғланиш ва талабалар, мактаб ўқувчиларини маҳорат дарсини реал вақт маромида трансляция қилиш ва билимлардан фойдаланиш имкониятини барча университетлар, колледжлар ва мактабларга тақдим этиш имконини беради.  Ушбу «смарт синф» электрон таълимга оид катта тизим модулларидан бири ҳисобланади.  Электрон таълим тизими таълим ва моддий ресурсларнинг нотекис тақсимоти, таълимнинг бутун республика бўйлаб таълим олиш имкониятини таъминлаш каби кўплаб муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилади. Бизнинг компания электрон таълим тизимини Хитой, Россия, Туркия, Миср, ЖАР, Белоруссия ва бошқа мамлакатларда муваффақиятли тадбиқ этди.   

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены