Banner Top

Сурхондарёда 5 минг тонна карам экспорт қилинди

  Сурхондарё вилоятида карам, гулкарам, лавлаги, кўкат каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда.

  Ички бозор эҳтиёжларидан ортиб қолган маҳсулотлар эса экспортга йўналтирилаяпти. 

  Шу ўринда юртимизда ўрнатилган тартиблар, яъни экспорт божхона тўловларининг бутунлай бекор қилинганлиги, божхона ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўловларнинг 2 баробарга камайтирилганлиги, шунингдек, 2017 йилнинг 1 январидан маҳсулотларнинг экспорти бўйича тузилган шартномалар божхона органларида ҳисобга қўйилмаслиги, хорижга йўналтирилган товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатлар аввалгидек 3 иш кунида эмас, балки 1 иш кунида тақдим этилиши тадбиркорнинг вақтини ва молиявий ҳаражатларини қисқаришига хизматқилаётганини таъкидлаш керак.

  Пировардида, жорий йилнинг бугунига қадар 870 минг АҚШ долларидан ортиқ қийматидаги 5 минг тонна карам маҳсулоти Сурхон воҳасидан четга экспорт қилинди.

  - Томорқа ва ҳовлимдаги жами 2500м2 (25 соток) еримга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экдим ва бугунги кунгача экспорт учун ҳар бир килосини 3500 сўмдан жами 4 тонна карам топширдим, - дейди биз билан суҳбатда Ангор тумани “Илғор” маҳалласида яшовчи фуқаро Мурод Жумаев. Унинг таъкидлашича 2500 м2 ер майдонида 10 тоннагача карам етиштириш мумкин. 

  - Биз оилавий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланамиз, асосий даромадимиз анна шундан. Биз деҳқонлар учун қулайлик сифатида маҳалламизнинг ўзида махсус марказлар ташкил қилиниб, шу ернинг ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспортёрлар томонидан харид қилинаяпти. Бу эса ишимизни енгиллаштириб, етиштирган маҳсулотларимизни сотиш учун харидор қидиришдек сарсонгарчиликлардан ҳоли бўлишимизга имконият яратди. – дея қўшимча қилди Мурод Жумаевнинг акаси Эркин Жумаев. 

  Айтишкерак-ки, юқорида таъкидланган махсус марказларда божхона кўриги ва расмийлаштируви жараёнлари 24 соат давомида амалга оширилмоқда. Бу эса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ва товарбоп кўриниши зарарсиз, тез фурсатларда четга экспорт бўлишига хизмат қилаяпти.

  Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт бўлаётган мазкур майдонларда бу жараённи амалга оширилишидаги тартиб-таомиллар, сертификатлар учун тўлов нархлари ҳамда бевосита иштирок этувчи ташкилотлар рўйхати ва уларнинг масъул ходимлари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар келтирилган бўлиб, унда Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг (376) 225-24-51 рақамли “Ишонч телефони” ҳам кўрсатилган.

 

ГавҳарМахмудхонова, Сурхондарёвилояти

божхонабошқармаси Ахборотхизматиходими

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены