Banner Top

Бюджет тизими соҳасидаги тажрибани ўрганиш мақсадида ўзбек мутахассислари Чехияга сафар қилди

 

  2017 йилнинг 3-7 апрель кунлари БМТТД “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси (2-босқич) томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Жиззах, Тошкент ва Наманган вилояти ҳокимияти, молия ва иқтисодиёт бошқармалари раҳбар ва етакчи мутахассислари учун Чехия Республикасига ўқув сафари ташкил қилинди.

  Ўқув сафарининг асосий мақсади Чехия Республикасининг бюджет тизими, маҳаллий ҳукуматнинг бюджет соҳасидаги ваколатлари, ҳудудий ривожлантириш дастурлари, ҳудудларда ўрта муддатли бюджетни амалга ошириш, ривожлантириш дастурлари ва бюджет ўртасидаги боғлиқликлар, бюджет соҳасидаги мутахассисларни малакасини ошириш ва бошқа соҳалардаги тажрибасини ўрганишдан иборат.

  Ўқув сафари мобайнида қатнашчилар Чехия Республикаси Молия вазирлиги, Жанубий Богемия вилояти, Прага 3 тумани ва Давлат бошқаруви институти фаолияти билан танишдилар. Чехия Молия вазирлиги мутахассислари бюджет қонунчилиги, бюджет тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бюджет жараёни ва уни амалга ошириш, шунингдек ўрта муддатли бюджет тўғрисида ҳар томонлама маълумот беришди.

  Жанубий Богемия вилоятига ва Прага 3 туманига қилинган сафарлар чоғида қатнашчилар мазкур вилоят ва туманнинг бюджети, бюджет жараёни, давлат ва маҳаллий бюджет ўртасидаги муносабатлар, детсентрализация жараёнини ўргандилар.

  Давлат бошқаруви институти ходимлари ўзбек мутахассисларига давлат хизматчиларининг малакасини ошириш, бюджет соҳасидаги мутахассислар учун мўлжалланган курслар тўғрисида сўзлаб беришди.

  Ўз навбатида ўзбек делегацияси аъзолари Ўзбекистон Ресоубликаси бюджет тизими, маҳаллий бюджетлар, бюджетлараро муносабатлар, шунингдек ҳудудлардаги йўл ва логистика тизими тўғрисида маълумот алмашишди.

  Мазкур ўқув сафари Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Чехия Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси молиявий кўмаги билан ташкил этилди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены