Banner Top

Вашингтон КХДР, Эрон ва Сурияга нисбатан янги санкциялар қўлламоқчи

   АҚШ КХДР, Эрон ва Сурияга нисбатан санкцияларни кучайтириши ҳақида Қўшма Штатлар молия вазири Стивен Мнучин Financial Times нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

   Вазир ўз чиқишида ушбу санкциялар Шимолий Корея фуқаролари ва компанияларига нисбатан қўлланилиши мумкинлигини айтиб, санкциялар Шимолий Кореядаги Хитой компанияларига таалуқли эмаслигини таъкидлаган.

  Ўтган ҳақтда АҚШ инсон ҳуқуқлари бузилиши доирасида Эронга нисбатан янги санкция қўллагани ҳақида Мнучин айтиб ўтган. Шу билан бирга янги санкциялар Эронга нисбатан ядровий дастур доирасида қўлланилмаслиги маълум қилинган.

  Сурияга нисбатан санкциялар Сурия билан боғлиқ ва Суриядаги тахминан 200 корхона ва фуқароларга қўлланилиши режалаштирилган.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены