Banner Top

Иқтисодиёт вазирлиги тадбиркорлар учун юқори талаб ва эҳтиёжга эга 40 мингдан зиёд маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Иқтисодиёт вазирлиги томонидан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг таклифлари асосида жорий йилнинг иккинчи ярмида ўзлаштириш ва етказиб беришга тавсия этилган 40000 дан зиёд маҳсулотлар рўйхати (зип,5,7Мб) ишлаб чиқилган.

  Эълон қилинган рўйхатга киритилган маҳсулотлар иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида доимий юқори талабга эга бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг нарх-навоси ва техник параметрлари маъқул келган тақдирда, уларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан 2017 йилнинг ИИ ярим йиллигида харид қилиш учун шартномалар тузилиши мумкин.

  Маҳсулотларни ўзлаштириш ва етказиб бериш бўйича буюртмаларга эга бўлиш учун Иқтисодиёт вазирлигининг махсус электрон почта манзилига (zakaz[at]mineconomy.uz) тўлдирилган талабномани (зип, 21,5Кб) юбориш лозим.

  Келиб тушган барча талабномалар тегишли истеъмолчи-ташкилотларга кўриб чиқиш ва шартномалар тузиш учун тақдим этилади.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены