Banner Top

Қувайт нефт етказиб беришни қисқартириш борасидаги келишувга қўшилишини маълум қилди

  Қувайт, Россия ва Саудия Арабистони ташаббуси билан ОПЕК ва унга аъзо бўлмаган нефт етказиб берувчи давлатларнинг маҳсулотни қазиб чиқаришни қисқартириш борасидаги келишувни 2018 йилнинг охирига қадар узайтириш таклифини маъқуллади.

  Бу ҳақда Bloomberg Қувайт нефт вазири Эссам ал-Марзуканинг баёнотига асосан хабар бермоқда. Унинг айтишича, мазкур чоралар дунёдаги нефт заҳирасини сўнгги 5 йилдаги ўрта даражага тушириб қўйиши мумкин экан.

  Маълумки, амалдаги келишувга кўра ОПЕК давлатлари нефт етказиб беришни 1,2 млн баррелга, ташкилотга кирмайдиган мамлакатлар эса 558 минг баррелга қисқартириши лозим бўлади.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены