Banner Top

Иқтисодиёт вазирлигида “Билим алмашиш дастури” доирасида Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

  Жорий йилнинг 17 май куни Иқтисодиёт вазирлигида “Билим алмашиш дастури” (Knowledge Sharing Program)нинг катта маслаҳатчиси жаноб Ён Кон Чин бошчилигидаги Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

  Делегация ташрифи чоғида 2016-2017 йилларда амалга ошириш кўзда тутилган “Билим алмашиш дастури” доирасидаги лойиҳалар бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижаларини тегишли вазирлик ва идоралар билан муҳокама қилинди.

  Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Корея Республикасининг Марказий Осиё минтақасидаги стратегик ҳамкори эканлиги, ҳамда мазкур Дастур доирасида қўшма лойиҳаларни Ўзбекистон томони билан амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этиши Корея делегацияси томонидан таъкидлаб ўтилди.

  Учрашув якунида томонлар натижага йўналтирилган ҳамкорликка эътиборни кучайтирган ҳолда ўзаро муносабатларни ҳамда 2017-2018 йилларга мўлжалланган янги лойиҳаларнинг амалга оширилишини фаоллаштиришга келишиб олишди.

  Маълумот учун: “Билим алмашиш дастури” Корея тажрибаси асосида ҳамкор давлатларга миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни такомиллаштириш бўйича кўмак бериш мақсадида Корея Республикаси ҳукумати томонидан жорий қилинган. Ушбу Дастур доирасида лойиҳалар ҳамкор мамлакат томонидан белгиланган йўналиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар, Корея Республикасининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ушбу йўналишларни янада яхшилаш бўйича тавсияларни ўз ичига олган ҳисоботни тайёрлаш орқали амалга оширилади.

 2004 йилдан бошлаб Дастур доирасида ўзаро ҳамкорликда экспорт сиёсатини ривожлантириш, инновацион тизимни такомиллаштириш, эркин индустриал-иқтисодий зоналарни ривожлантириш, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш, муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбалари сектороини шакллантириш, қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантириш, соҳаларни бюджет томонидан молиялаштиришни такомиллаштириш ва бошқа йўналишларда 20 дан зиёд қўшма лойиҳалар амалга оширилган.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены