Banner Top

Индонезия Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

  2017 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Индонезия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Анак Агунг Где Алита Сантикани қабул қилди.

  Суҳбат давомида Ўзбекистон-Индонезия муносабатларининг ҳозирги ҳолари ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

  2017-йил 14-15-май кунлари Пекин шаҳрида «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми ишида иштирок этган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Индонезия Президенти Джоко Видодонинг форум доирасидаги қисқа суҳбати икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун муҳим қадам ҳисобланади.

  Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены