Banner Top

Ўзбекистонда “Пежо Ситроен” компанияси ҳамкорлигида янги автомобил заводи қурилади

  Бу ҳақда 13 июнь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хориж инвестицияси иштирокида “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги 3053-сонли қарорида белгиланган.

 Ҳужжатда Ўзбекистонда келгусида автомобил ишлаб чиқариш саноатини барқарор ривожлантириш, уни жаҳонда етакчи енгил автомобил ишлаб чиқарувчи “Пежо Ситроен” компанияси билан интеграциялашувини таъминлаш мақсадида ҳамкорликда корхона ташкил этиш режалаштирилган.

  Бунда 2017 йил 16 майда Францияда “Ўзавтосаноат” АК ва “Peugeot Citroen Automobiles S.A.” компанияси ўртасида бошланғич капитали қарийб 30 млн еврони ташкил этувчи “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” (UzPCA МЧЖ) масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш тўғрисидаги келишуви асос қилиб олинган.

  Янги автомобил корхонаси учун Жиззах вилоятида, “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида 45 гектар ер ажратилиши белгиланган.

  Шунингдек, ҳужжатда корхона қурилиши, техникалар олиб келиш масаласида 10 йилгача турли бож, солиқлардан озод қилиниши кўзда тутилган.     

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены