Banner Top

Мурожаат, ижро, назорат, натижа

  Бугун юртимизда тадбиркорлар учун яратилган кенг имтиёз ва қулайликлар самараси натижасида ушбу соҳа вакилларининг юртимиз иқтисодиётидаги улуши янада ортиб бормоқда. Бироқ, ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз фаолиятини мавжуд қонун талаблари асосида ривожлантириш ўрнига турли хил қонунбузарлик йўллари билан даромадини оширишни кўзловчи «тадбиркор»лар ҳам афсуски учраб туради.

  Қуйида давлат солиқ органлари томонидан жорий йилнинг 7 июлидан 13 июлига қадар ўтказилган назорат тадбирлари натижалари билан таништириб ўтамиз.

«Ишонч телефон»лари эшитади...

  Давлат солиқ хизмати органларида фаолият кўрсатаётган «Ишонч телефон»ларига бўлаётган мурожаатлар ўз вақтида қабул қилиниб, изчил ўрганиб, таҳлил этиб борилмоқда. хусусан, «Ишонч телефон»лари орқали ўтган ҳафта давомида 297 та, шундан 8 та юридик ва 289 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

  Ушбу мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда ижрога қаратилган.

Қарор ижроси назоратда

  Давлат солиқ органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2777-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан изчил иш олиб борилмоқда.

  Хусусан, ўтган ҳафта давомида жойларда назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланмаслик ҳамда тушумларни банк кассаларига тўлиқ топширмаслик ҳолатлари бўйича 486 та текшириш ўтказилиб, уларнинг барчасида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

  Мисол учун, Жиззах вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан якка тартибдаги тадбиркор «А.Мамадиёров»га (номи ўзгартирилган) қарашли савдо шохобчасида ўтказилган солиқ текширувида, мижоз томонидан амалга оширилган тўлов учун харид чеки берилмаганлиги, шохобча ғазнасида 194 минг сўм нақд савдо пули назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинмаганлиги аниқланиб, тегишли чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.

  Эслатиб ўтамиз, текшириш натижасида аниқланган ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 119-моддаси 1-қисмига асосан фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек, сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда, бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик дея баҳоланиб, энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача, яъни 4 493 250 сўмдан 7 488 750 сўмгача миқдорда молиявий жарима солинишига сабаб бўлади.

  Ушбу ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача, яъни 11 233 125 сўмдан – 14 977 500 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

  Бундай турдаги ҳуқуқбузарликлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси 1-қисмига кўра, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш сифатида малакаланиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, яъни 149 775 сўмдан 748 875 сўмгача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан етти бараваригача, яъни 748 875 сўмдан 1 048 425 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррар

  Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 4150 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

  Айни пайтда мамлакатимиздаги амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган 3392 нафар шахсга нисбатан 1 040,8 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

  Шу жумладан:

  - савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 767 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси билан 114,7 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди;

  шундан:

  а) харидорга товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счет) бермасдан сотиш (хизмат кўрсатиш) бўйича 480 нафар шахсга нисбатан 71,8 миллион сўм;

  б) назорат-касса машиналарини қўллаш тартибига риоя этмаслик бўйича 210 нафар шахсга нисбатан 31,5 миллион сўм;

  в) тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига риоя этмаслик бўйича 64 нафар шахсга нисбатан 9,5 миллион сўм;

  г) нархларни асоссиз равишда ошириш бўйича 13 нафар шахсга нисбатан 1,9 миллион сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди;

  - бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 68 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддаси билан 50,9 миллион сўм;

  - уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 439 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси 2-қисми билан 65,8 миллион сўм;

  - даромадлар тўғрисидаги декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 175 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси 3-қисми билан 26,3 миллион сўм;

  - ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 431 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси 1-қисми билан 323,6 миллион сўм;

  - автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 409 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763-моддаси билан 306 миллион сўм;

  - солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 855 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 1-қисми билан 128 миллион сўм;

 - дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 17 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 3-қисми билан 25,5 миллион сўм;

  - солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 231 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 6-қисми билан 104 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены