Banner Top

Брюсселда туризм соҳасида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида келишувлар имзоланди

  2017 йилнинг 17 июль куни “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Брюссел шаҳрига ташрифи доирасида Европа туристик агентликлари ва туроператорлари ассосиацияси ҳамда “Bandua Communications Unipressoal LDA” (Белгия) компанияси раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.

  Музокаралар якунига кўра Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Европа туристик агентликлари ва туроператорлари ассосиацияси ўртасида Англашув меморандуми, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан “Bandua Communications Unipressoal LDA” (Белгия) компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси миллий туристик маҳсулотини TV5 Monde каналларида тарғиб қилиш тўғрисида шартнома имзоланди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены