Banner Top

Лавров Тиллерсонга Россиянинг жавоб чоралари тафсилотлари ҳақида маълумот берди

  Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Вашингтоннинг янги санкцияларига жавоб тариқасида Москва томонидан кўриладиган жавоб чоралари ҳақида АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсонга тушунтиришлар  берди.

  Лавровнинг сўзларига қараганда, у Манила (Филиппин)да – хавфсизликка бағишланган АСЕАН анжумани доирасида Тиллерсон билан узоқ мулоқотда бўлган. Россия вазирининг айтишича, суҳбатдошига тақдим қилинган маълумотлар президент Владимир Путиннинг "Россия" телеканалига берган интервьюсига асосланган. Маълумки, бу интервью 30 июль куни намойиш этилган эди.

  Лавровнинг таъкидлашича, Москва Вашингтон билан соғлом мулоқотни қайта тиклашга тайёр, фақат бунинг учун АҚШ қарама-қаршиликлардан воз кечиши керак.

  28 июль куни Россия ТИВ АҚШнинг Россиядаги дипломатик миссияси ходимлари сони, техник ходимлар билан қўшиб ҳисоблаганда, 455 кишигача камайтирилиши, шунингдек, элчихона ходимларининг Сереброная Бора дала ҳовлисидан ва Москвадаги омборхонадан фойдаланишлари тақиқлангани ҳақида баёнот берган эди.

  Кремль баёнот бериб – бу АҚШ Конгресси томонидан 27 июль куни Россияга қарши жазо чораларини кучайтириш тўғрисида қабул қилиган қарорга қарши жавоб эканлигини айтган эди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены