Banner Top

Пхеньян янги санкцияларга “куч ишлатиш” йўли билан жавоб қайтаришини маълум қилди

  Пхеньян БМТ Хавфсизлик Кенгашининг янги санкцияларини “террорчилик” деб атади.

  Аввалроқ Шимолий Корея АҚШ томонидан КХДР суверенитетига зид бўлган ҳужжат тайёрланаётгани хабар қилинган эди. Шу ўринда АҚШ ОАВсида Шимолий Корея қўриқлаш кемаларининг 2014 йилдан буён илк бор кемаларга қарши ракеталар билан қуроллангани айтилмоқда.

  Маълумки 5 август куни БМТ ХК Пхеньянга қарши қаттиқ чеклов чоралари белгиланган резолюцияни қабул қилди. Унга кўра, Шимолий Кореяга кўмир, темир, қўрғошин ва денгиз маҳсулотларини экспорт қилиш таъқиқланди. КХДРнинг ташқи савдо банки ҳисоб рақами музлатилди, БМТ резолюциясини бузган денгиз кемаларига бошқа давлатларнинг портларига кириши таъқиқланди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены