Banner Top

Трамп Путинга америкалик дипломатлар сонини қисқартириш борасидаги қарори учун миннатдорчилик билдирди

  АҚШ президенти Дональд Трамп Владимир Путинга Вашингтоннинг Москвага қарши санкцияларига жавобан америкалик дипломатларни қисқартириш борасидаги чораси учун миннатдорчилик билдирди.

  Трамп айни вақтда ҳаражатларни қисқартиришга ҳаракат қилаётган вақтидаги ёрдамидан миннатдорлигини маълум қилган. “Мен ундан шундай кўп одамларимизни қайтаргани учун жуда миннатдорман, чунки эндиликда ҳаражатларимиз анчага камаяди. Уларнинг (дипломатлар) қайтишига сабаб йўқ, шунинг учун ҳам мен Қўшма Штатлар ҳаражатларининг қисқаришини қадрлайман. Биз жуда кўп маблағ тежаймиз”, - дейди АҚШ раҳбари.

  Аввалроқ Путин Россияда АҚШ дипломатларининг 755 кишига қисқартирилишини эълон қилган эди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены