Banner Top

Қирғизистон “Республика – Ата Журт” фракцияси олтин конининг Америка компаниясига сотилгани ҳақидаги битимга қарши чиқди

  Қирғизистон Парламентдаги  “Республика – Ата Журт” фракцияси Американинг Thompson Creek Metals Inc. конини Centerra Gold компаанияси томонидан харид қилиниши борасидаги Битимга қарши чиқиш борасида қарор қабул қилди. Бу қарор фракция аъзолари томонидан бир овоздан қабул  қилинди.

  Фракциянинг фикрича, ҳукумат эришилган битимни бекор қилиш мақсадида Centerra Gold компаниясини судга бериши керак ва амалдорларнинг масъулиятини текшириб кўриши лозим.

  Фракция етакчиси  Омурбек Бабанов шартномани имзолаган шахсларни сотқинлар дея атади:

  - Компанияни харид қилиш учун 1 млрд доллар сарфлашди! Центерра бу маблағларни Қирғизистонга сармоя сифатида киритиши мумкин эди-ми?  Улар Жеруйни ҳам, Талди-Булоқни ҳам ва бошқа лойиҳаларни ҳам сотиб олишлари мумкин эди. Ахир сиз аукционлар ўтказасиз, сиз инвестиция қидирасиз, нима учун шу каби музокоралар Центерра билан олиб борилмайди? Қирғизистонда топилган пуллар чиқиб кетмоқда ва бошқа мамлакатларга сармоя бўлиб кетмоқда. Бу жиноят эмасми? Агар Қирғизистон акцияларни оддий эгаси ва асосий лойиҳа бизнинг мамлакатимизда бўлмаганда эди саволларга ҳожат қолмасди, аммо бу ерда вазият мутлоқо бошқача.

  Унинг бу  сўзларини «Республика – Ата-Журт» фракцияси котибияти эълон қилди.

  Ўз навбатида бош вазир ўринбосари вазир Дуйшенбек Зилалиев Centerra Gold компаниясидаги қирғиз томони улушининг камайтирилиши аввалги хукумат томонидан ёзилганини айтди:

  - Агар биз бу йиғилишнинг асосларига қарайдиган бўлсак, у ҳолда халқ душманига айланамиз. Аммо бундай эмас. Биз қанча гапирмайлик, бақирмайлик чоралар кўриб бўлинган. Биз шундай бўлганидан ҳайрон қолдик. Бироқ, биласизми, буларнинг ҳаммаси 2009 йилги битимга боғлиқ. Бу битим имзоланган ва ратификация қилинган. Ўша битимда эмиссия тўғрисидаги қоидалар акс этган. Фуқороларимиз Thompson Creek Metals Incнинг харид қилинишига қарши  чиққан эди.

  Centerra Gold Inc. томонидан Thompson Creek Metals Inc. харид қилиниши оқибатида «Кыргызалтын»нинг улуши 32,1% дан  26,6%га қисқарган эди.  Centerra Gold Inc.нинг Қирғизистонда учта ваколатхонаси бор.

                     

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены