Banner Top

Президент Назарбаев ЭКСПО-2017 якунларига юқори баҳо берди

  Президент Нурсултан Назарбаев 11 сентябрь куни Остонада «Астана ЭКСПО-2017» халқаро кўргазмасининг ёпилиши маросимида баёнот бериб, кўргазманинг ўтказилиши иқтисодий, сиёсий ва илмий-техник - жумладан “келажак энергияси” соҳасида илғор ғоя ва технологияларни ривожлантиришда юксак самара берганлигини таъкидлади.

  Унинг сўзларига қараганда, ЭКСПО ўтказилиши, мамлакатнинг “яшил технологиялар”ни ривожлантириш ғоясига содиқ эканлигини яна бир бор намоён қилди.

  Кўргазманинг якунланиши, президент  Назарбаевнинг фикрича, бир нечта кенг қамровли лойиҳаларнинг, биринчи навбатда “Остона” Халқаро молия маркази бошланишига омил бўлади. Унинг сўзларига кўра, мазкур марказ “молиявий хаб, сармоялар жалб қилиш ва халқаро молия тизимида  муносиб ўрин эгаллайдиган марказга айланиши”, керак.

  Бундан аввал расмийлар, ЭКСПО “глобал миқёсда “Қозоғистон” миллий бренди ва мамлакатнинг олға интилишида чўққи” бўлишини айтишган эди.

  ЭКСПО-2017 кўргазмаси 10 июнь куни тантанали равишда очилган эди. Орадан уч ой ўтиб у тантанали ёпилди. Қозоғистонда кўргазмага тайёргарлик бир қатор коррупция мажороларига сабаб бўлди. Бир қатор миллий компанияларнинг эндиликда собиқ раҳбарларига нисбатан жиноий ишлар очилди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены