Banner Top

Қирғизистонда президентлик сайловларига 670 млн сомдан ортиқ маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда

  Қирғизистонда президентлик сайловларига 670 млн сомдан ортиқ (10 миллион долларга яқин) маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

  Бу ҳақда 11 сентябр куни Хавфсизлик Кенгашининг мажлисида айтилди. ҚР президенти маъмуриятининг Ахборот сиёсати бўлими тарқатган хабарга кўра, Алмазбек Атамбоев раислигида бўлиб ўтган мажлисда ҚР Сайлов ва референдумлар ўтказиш Марказий комиссиясининг раиси Нуржан Шайлдабекова маъруза қилди. Унинг айтишича, навбатдаги сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш харажатлари сметаси 670 млн сомдан кўпроқ. Шундан 538 млн соми сайловларнинг биринчи босқичига сарфланади. Қолган маблағлар иккинчи босқич сайловларга эҳтиёж туғулгудек бўлса ишлатилади.

  МСК раҳбарининг маълум қилишича, сайловчиларнинг якуний рўйхати 5 октябргача тайёр бўлади. Унинг сўзларига кўра, овозларни ҳисоблаш борасидаги такомиллаштирилган дастур МСК томонидан синовдан ўтканидан сўнг кенг жамоатчилик, номзодлар, уларнинг вакиллари, мустиақил эксперт ва ОАВ вакилларига тақдим қилинади:

  - Тизим объектив, автоматик тарзда ишлайди ва овоз бериш якунлари бўйича ишончли маълумотларни олиш мумкин. Сайлов натижаларини ўзгартириш борасида ташқи таъсирнинг мутлоқо имкони йўқ.

  ҚР президентлиги сайловлари 15 октябрда бўлиб ўтади.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены