Banner Top

АҚШ: Apple компанияси учта янги «айфон»ни намойиш қилди

  Американинг Apple компанияси 12 сентябр куни ўзининг “айфон” номи билан машҳур смартфонларининг бирданига учта янги моделини намойиш қилди. Компания раҳбари Тим Кук iPhone X (бу ерда рим рақами бўйича “ўн” тушинилади)ни биринчи “айфон” давридан бери бўлган “катта сакраш” дея таърифлади.

  iPhone X анча енгил, нозик ва ёрқин бўлиб, қурилманинг қулфини очиш учун юзни таниб олиш функцияси мавжуд. Дисплейи яхши графика билан безатилган “айфон”нинг нархи 999 доллар туради. iPhone 8 ва  iPhone 8 Plus  моделлари ўрнатилган хотираси  ҳажмига қараб 699 доллардан  799 долларгача баҳоланмоқда.

  Ҳар учта модел симсиз қувватланиш функциясига эга.

  «Ўнинчи» модель 3 ноябрдан, ҳар икки “саккиз” эса шу ой охиригача сотувга  чиқарилади.

  Бундан ташқари, Apple тақдимотида “ақлли соатлар”нинг яхшиланган модели ва юқори белгиланган 4К телевизорлари учун видеостриминг тизими намойиш этилди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены