Banner Top

Қирғизистон ҳукумати ГЭС қуриш борасида Чехиянинг Liglass Trading компанияси билан тузилган Битимни бекор қилди

  Бош вазир Сапар Исақов Чехиянинг Liglass Trading CZ s.r.o. компанияси билан Қирғизистонда ГЭС қуриш тўғрисида имзоланган Шартномадан бир томонлама чиқиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда хукумат девони маълум қилди.

  Таъкидланишича, ҳукумат компания билан кейинги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмаяпти.

  Шу билан бирга вазирлар маҳкамасидда Liglass Tradingнинг 5 октябрь куни Бишкекда музокоралар бўлиб ўтгани ҳақидаги хабарини тасдиқлади. Ҳукумат маълумотларига кўра, учрашувда компания вакилларига чех томоннинг гидроэлектрстанция қуриш юзасидан ўз зиммасига олган мажбурияти бажарилмагани боис қирғиз томони Инвестиция Битимини бир томонлма бузишга қарор қилгани маълум қилинди.

  Liglass Trading CZ s.r.o. компанияси 8 октябрь куни ўз сайтида 5 октябрь куни Қирғизистон хукумати билан музокоралар бўлиб ўтгани ҳақида хабар берди. Таъкидланишича, компания  баҳсларни ҳал қилиш мақсадида ишчи гуруҳи ташкил қилиниши борасида қирғиз томонига таклиф берган.

  2017 йилнинг  июлида Liglass Trading 10та кичик ГЭС ва Юқори Норин каскади  ГЭСини қуриш борасидаги тендерда ютиб чиқди. 18 сентябрь куни бош вазир Сапар Исақов баёнот бериб, вазирлар маҳкамаси битим бўйича 37 миллион доллар ўз пайтида тўланмагани боис Liglass билан имзоланган ҳужжатини бекор қилишини маълум қилди. Ҳукуматнинг маълум қилишича, кафил сифатида тўланган 1 млн 147 минг доллар мамлакатда қолади. Компания ўз навбатида пуллар қайтарилишини талаб қилмоқда.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены