Banner Top

Европа Иттифоқи ва Россия Шимолий Кореяга қарши санкция қўллади

  Брюссел жорий йилда Шимолия Кореяга нисбатан мунтазам ракета синовларининг ўтказилаётгани муносабати билан санкцияларни кучайтиришда давом этмоқда.

  ЕИ эндиликда КХДРга қарши нефт экспортини чеклади. Бу ҳақдаги ҳужжат “ЕИ расмий журнали”да чоп этилган бўлиб, шу вақтдан кучга кирди. Шунингдек, ЕИ томонидан амалда бўлган Шимолий Кореянинг барча иқтисодий тизимига инвестиция киритиш ва мамлакат аҳолисига пул ўтказмаларини чеклаш борасидаги таъқиқ давом эттирилади.

  Бундан ташқари, Россия президенти Владимир Путин 16 октябрь куни Шимолий Кореяга қарши санкция қўллаш ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Унга кўра, мис, никел, кумуш ва рух маҳсулотларини КХДРга сотиш ҳамда Пхеньянга вертолёт ва кемалар етказиб бериш таъқиқланди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены