Banner Top

Қирғизистон ва Қозоғистон Ишчи гуруҳи яқин беш кун мобайнида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади

  ҚР ҳукумати девони Ахборот таъминоти бўлими маълумотларига қараганда, мазкур ҳужжат “икки томонлама иқтисодий хамкорлик билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, шунингдек, ЕАЭС ва ЖСТ қоидалари ва меъёрлари ҳисобга олинган холда чегара, транспорт, фитосанитар ва ветеринар назорати, божхона ва солиқ маъмурчилиги соҳасида ўзаро муносабатларни ҳал қилиш» мақсадида ташкил этилмоқда.

  “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш борасидаги келишув Қирғизистон ва Қозоғистон бош вазирлари Сапар Исақов ва Бақитжан Сагинтаевнинг  Остона(Қозоғистон) шаҳрида 18 октябрь куни бўлиб ўтган учрашувида қабул қилинди. Таъкидланишича, “Йўл харитаси” қабул қилинганидан сўнг томонлар “ўрнатилган қоида ва меъёрларни бузмаган ҳолда эришилган шартонмаларни қатьий бажариш”  юзасидан ўз зиммаларига мажбурият олишади.

  Музокораларда ҚР ҳукумати раҳбари Сапар Исақов икки томонлама муносабатларнинг бундан кейинги ривожига умид билдирди ва “биз конструктив мулоқотга тайёрмиз” дея баёнот берди. Ўз навбатида Қозоғистон бош вазири Бақитжан Сагинтаев Қирғизистонда президентлик сайловларининг муваффақиятли ўтказилгани билан қирғиз делегациясини  табриклади ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг “қардош икки давлат ўртасидаги муносабатлар намунали ва минтақадаги ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорлик бўйича ўрнак бўлиши керак” деган сўзларидан ихтибос келтирди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены