Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги лойиҳалар учун 110 млн доллар ажратади
2017 йил 18 октябрь куни Лондонда ЕТТБ Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистонда молиялаштириш учун иккита лойиҳа маъқулланди.
Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси тақдим этилиши тасдиқланди.
Мева шарбати, концентратлар, сабзавот пастаси ва бошқа шу каби маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Agromir Juice» МЧЖ қўшма корхонасига 10 миллион доллар миқдорида кредит линиясини тақдим этиш маъқулланди. Ушбу кредит ЕТТБ томонидан Самарқанд вилоятида замонавий омбор мажмуасини қуриш учун маблағ ажратилишини назарда тутади ва компанияда ягона бошқарув тизимини жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Банк вакилининг сўзларига кўра, Директорлар кенгашининг қарори тарихий ва мисли кўрилмаган воқеа ҳисобланади, чунки ЕТТБ аввал бирон-бир давлат бўйича Мамлакат дастури тасдиқланмагунича лойиҳаларни молиялаштиришни маъқулламас эди. Таъкидланишича, ушбу ҳолат Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга юқори баҳо берилаётганидан далолатдир.
Ушбу лойиҳалар Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи вице-президенти Ф.Беннетнинг жорий йил ноябрь ойида мамлакатимизга ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилмоқда.
Сўнги янгиликлар Sharh.uz
- Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди
- Президентлар Хивадаги тарихий обидаларни томоша қилди
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Эмлаш қамрови 99,5 фоизга етказилди
- “Катта еттилик” мамлакатлари Россияга қарши санкцияларни кескинлаштиришга тайёр
- Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов “Улли ҳовли” мажмуасида бўлди