Banner Top

Россия ва АҚШ раҳбарлари Сурия билан боғлиқ ҳарбий алоқаларини қўллаб-қувватлашга келишди

  Россия ва АҚШ президентлари Сурияда икки давлат ҳарбийлари ўртасида юзага келиши мумкин бўлган нохуш вазиятларни олдини олиш борасидаги ишларга юқори баҳо бериб, келгусида ҳарбий соҳадаги алоқаларни сақлаб қолишга келишиб олди.

  Бу ҳақда президентлар Осиё Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасидаги учрашув якуни юзасидан баёнотида маълум қилди.

  Путин ва Трамп Сурия ҳудудида террорчиларга қарши курашдаги ҳарбий ҳамкорлик ИШИДнинг бутунлай йўқ қилинишига қадар сақланиб қолишини билдирди.

  Шунингдек, улар Сурия муаммоси ҳарбий йўл билан ҳал этилмаслиги ва у Женева келишувлари, конституциявий ислоҳотлар ҳамда БМТ ХК резолюцияси бўйича сайлов орқали бартараф этилишини таъкидлашди.

  Баёнотда Суриянинг суверенитети, мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилиниши билдирилди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены